Abu Tohirxoja. Samariya
<b>Samariya / Самария</b>
Author: Abu Tohirxoja / Абу Тоҳирхожа
Translator: Abdulmo'min Sattoriy
Publisher: Toshkent.,"Kamalak"
Publication date: 1991
ISBN: 5-633-00736-0
Number of pages: 81
Format / Quality: PDF
Size: 25,1 Mb
Language: Uzbek
Цитата:<div align="center">БОШЛОНҒУЧ ЙЎСУНИДА БИР-ИККИ СЎЗ
Самарқанднинг табиий кўруниши, тарихий аҳволи ва эски асарларнинг баёнида бўлғон форсча «Самария» кито-би хижрий 1260-1265 (1844-1848) йиллари о ролла р ид а ёзилғондур. Мунинг ёзғучиси самарқанддиқ қози Абу Саъидхожанинг ўғли муфтий Абу Тоҳирхожа бўлуб, Самарқанд фазл эгаларининг кейинги бўғунларидан саналар эди.
Ушбу китоб ёш ёзғучиларимиздан бўлғон тарих ва осори атиқачи марҳум Абд ул-Мўмин Сатторий томонидан 1921 йилда ўзбекчага ўгурулган ва бир бўлаги «Инқилоб» журнали орқали торқолғон бўлса ҳам қоломиси оқортурул-майин мусаввада ҳолича қолғон эди. Ўзбекистон маориф комиссарлиғи олдидаги илмий марказнинг ўзбек комитаси ушбу китобнинг аҳамиятини ўлчаб ворисларидан сотиб олди ва қайта бошдан ишлаб чиқишни менга буюрди. Мен қўлумға тушган форсча босилғон «Самария» нусхаси билан Сатторий таржумасини солиштириб кўрдум, аслиға мос келмаган ерларини тузатдим. Сатторий томонидан қўшилғон маълумотларни ўз имзоси билан ҳошияға кўчурдим. Сатторий таржумасида бўлуб меним қўлумдағи « Самария »да бўлмағон, лекин «Самария»нинг бошқа бирон нусхасидан олинғони билинуб турғон маълумотларни икки ёй чизғиси (хатти қавсайн) аросида олиб ўз ерида қолдурдим. Китобнинг асл мафҳумини онглатишга зарар келтурмайтурғон ерларда Сатторий услубидан бир намуна бўлсун деб онинг таъбирларини бузмадим.
Китобнинг аслида ва Сатторий томонидан қўшилғон маълумотлар ва изоҳға мўҳтож кўринган нарсаларни ҳошияда изоҳ қилдим. Қўлимдағи санадларға кўра ёнглиш гумон қилғонларимни далил кўрсатиб ҳошияда ислоҳ қилдим ва баъзи ерларда ўз мутолаа ва мулоҳазаларимни ҳам қайд этдим. Бу ишларнинг натижасида китобнинг аслига кўра эллик фойизга яқин бир нарса ҳошияда ёзилди."САМАРИЯ"НИНГ АҲАМИЯТИ
Ўрта Осиёнинг бир вақтлар кўбчилик мусулмон Осиёсининг маданияти ва саёсат маркази бўлуб ўтган ва чиндан «Самарқанди фирдавсмонанд» сифатиға арзийтурғон бир йўсинда безанган Самарқанд кейинги замонларда бузулуб қуруқ бир чўлра айланган эди. Монғит амирларининг биринчиси бўлғон Раҳимхон Самарқанд музофотини қўлға киргузамен деб келганда (ҳ.1166/1752) йил бошларида) Самарқанд шаҳрида жон эгаси йўқ эди, ҳатто Работа Хожабандий тўғони бузулғон ва Самарканд сувдан маҳрум қолғон эди. Раҳимхон ушбу сафарида (ҳ.1166 й. жумод ас-соний ойинда) Работа Хожабандийни тузатиб Самарқандға сув оқизғон бўлса ҳам одам йўқлиғидан обод бўлмади.
Самақанднинг ҳозирдағи ободонлиғи ҳ.1195/1780 йили, яъни Шомуродбийнинг беклигидан бошлонғон бўлуб, 1215/ 1809 йилда, яъни Шомурод ҳукуматанинг охирги йилида бир шаҳар йусуниға киргузилди. Ушбу йилда Шомурод Самарканд шаҳрида 24 гузар (маҳалла) бино қилиб Ўратепа, Ҳовас, Зомин ва бошқа ёқлардан кўчурулуб кетарилган (Оқ уйли7 этилган) кшпиларни шу гузарларда ўрнашдурди. Самарқанд Чорсусидағи тоқ, Пойқавоқ, Шоҳизинда, Қаландархона ва Сўзангарон дарвозалари ушбу тарихда иморат қилиндилар. (Кейинги воқиа Хамулий тарихидан олинди).
«Самария» эгаси Абу Тоҳирхожа мана шундай харобалиқ натижасинда бузулуб йўколаёзган эски асарларни ва қабр тошларини текшириб ва суриштириб ушбу китобни ёзғон. Агар бу одам шунча ғайрат қилмағон бўлса эди, яна кўб эски асарлардан бизга маълумот еташмас эди. Демак, Абу Тоҳирхожа биз учун жуда қимматли бир ёдгор қолдирғон экан. Мана шундай бир китоб, албатта, муҳим бўлса керак.САДРИДДИН АЙНИЙ 29 март, 1926 йил, Самарқанд
МУҚАДДИМА
Дунё Эгаси Тангрига ҳамд ва ҳар бир нарсани оқибат парҳезкор ва тақводорлар унинг (тангрининг) яхши халқи Муҳаммад ва унинг авлод ҳамда асҳобларига салот ва саломлар бўлсин. Сўнг фазилатли ва етукликни касб эттан эзгуликлар мажмаи ва яхшиликларнинг манбаи, яъни ақлий ва нақлий илмлар мушкилларини ҳал этувчи ва ҳанифий мазҳабига зиё бағишловчи чироғи мўъжаз, ва мухтасар бўлганлар тафсилотни атрофлича англатувчи, кам аҳамиятли ишларни хуттом берувчи, қасида ва ғазаллар жавоҳиротининг саррофи, назм ва иншода ягона, Пайғамбар авлодининг хулосаси ва таъриф -тавсифини баён қилишга ҳожати йўқ [мулло] Мир Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг таълифотидандир.
ШАФҚАТЛИ ВА МАРҲАМАТЛИ ТАНГРИ НОМИ БИЛАН!
Ушбу китоб Самарқанд шаҳрининг бино қилиниши бу от [Самарқанд] деб аталишининг сабаби, ҳавосининг хосияти, ерининг тузилиши, тоғлари, ғорлари, булоқлари, масжид ва мадрасалари, қабр ва мозорлари аломатлариии белгилаш баёнидадир. Бу китобга «Самария» от қўйилди, тангрининг ёрдами билан ва унга таваккул қилиб, эй азиз.
Самарқанд бешинчи иқлимдан, эски бир шаҳардир, ду-нёнинг обод бўлагининг бир чеккасида жойлашган. Турли тоифадан бўлган эл ва улус унинг атроф-теварагида жойлашган. Шунинг учун ушбу шаҳар бузғунчилик ва харобаликларнинг ўрни бўлган.
Бу Фирдавсмонанд Самарқанд вилоятанииг мозорлари-ни билдирмак учун «Қандия» китобининг муаллифи томонидан мазкур китобда зикр қилинган аломат ва нишоналар кейинги вақтларда йўқолган, сағана тошларидаги лавҳалар ҳам нобуд бўлган.
Камина бузруклар мухлиси мулло Абу Тоҳирхожа Самарқандий — тангри каломининг нуктасанжи ва ирфон дарёсининг ғаввоси, саёдат сарлавҳасинипг дебочаси ва саодатли номи билан аталган Самарқанд вилоятининг қози калони мулло Мир Абусаъидхожанинг ўғли, у хожанинг нишоналарини бир талай суриштиришлардан сўнгра, мозор ва қабр аломатлариии белгилаб, уларнинг бўсоғалари тупроғини кўзимга суртиб, у ернинг аломат ва нишоналарини бу китобда баён қилмоқчи бўлдим. Уларнинг таржимайи ҳоллари ва даражаларини билганимча мозор ва қабрларни кўрсатган чоғда ёзарман, шоядхим уларнинг мозорларини зиёрат килувчилар ўзининг оқибатли иши тўғрисида ҳайратда қолган менинг ҳақимга дуои хайр қилғайлар.
Ушбу китоб 11 бобин [уз] ичига олғандир
1-боб: бу шаҳарнииг Самарқанд аталиши тўғрисида. 2-боб: бу шаҳарнинг иморатини бошлаб ким ясагани ҳақида.
З-боб: тўрт фасдда бу шахар ҳавосининг хосиятлари хусусида.
4-боб; ерининг тур иши ва теварагининг куриниши жуғрофий ҳоли] тўғрисида.
5-боб: бу шаҳарнинг теварагидаги тоғлар баёнида.
6-боб: бу шаҳарнинг теварагидаги ариқлар ва булоқлар баёнида.
7-боб: бу шаҳарнинг теварагидаги ғорлар ва чукурликлар тўғрисида.
8-боб: масжид ва мадрасалари ҳақида.
9-боб: шаҳар ва унннг теваракларидаги қабр ва мозорларнинг аломат ва нишоналари тўғрисида.
10-боб: қабр аҳлларининг зиёрат йўллари.
11-боб: қабристон элидан олинадиган ибрат ва дўстларга ўгут.
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Password: turklib</div>
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: