Nabijon Boqiy. Anvar Posho vasiyati. Hujjatli roman.

04.08.13 | yabgu

http//photoload.ru/data/de/72/f6/de72f60251455f38bb7fb56ab1fcd463.jpg


Anvar Posho vasiyati.Hujjatli roman. / Анвар пошонинг васияти. Ҳужжатли роман.
Author: Nabijon Boqiy / Набижон Боқий
Publisher: Turkiston kutubxonasi
Publication date: 2013
Number of pages: 221
Format / Quality: PDF/DOC
Size: 27,4 Mb
Language: Uzbek

Nabijon Boqiyning Turkiyada nashr etilgan kitobi muqovasidan foydalandik.

Цитата:
Анвар Пошо 1881 йилнинг июн ойида Истанбулда таваллуд топди. Ҳарбий билим юртида, кейинроқ Истанбул Бош Штаб академиясида таҳсил олган. 1909 — 1911 йилларда Берлинда Ҳарбий атташе лавозимида хизмат килган. Туркия, Македония, Кавказ, Германия, Россия ҳамда ҳаётининг сўнгида Туркистондаги сиёсий жараёнларда қатнашган.
Ёш турклар инқилобий уюшмаси ташкилотчиларидан бири, "Иттоҳод ва Тараққий" партияси асосчиси ва раҳбарларидан бири сифатида машҳур. 1908 йилда Туркияда давлат тўнтарилишига раҳбарлик қилиб, Султон Абдулҳамид II ҳокимиятини ағдарган ҳамда мамлакатда конституцион монархия тузумини ўрнатган. Ёш турклар ҳокимиятни қўлга олгач, Анвар Пошонинг нуфузи, обрўси, таъсир доираси ўсиб боради. Чет эл империализми томонидан пухта режалаштирилган, Туркияни тиз чўктириш ва бўлиб юборишга қаратилган ҳаракатини барбод этган буюк шахслардан бири сифатида тарихга кирди. 1913 йилдаги давлат тўнтаришидан сўнг Анвар Пошо Ҳарбий министр лавозимини эгаллайди.

Биринчи жаҳон урушида Германия билан иттифоқ тузиб, урушда Турк қуролли кучларига қўмондонлик қилади. Урушда Германия ва Туркия енгилгач, Ёш турклар ҳокимиятига чек қўйилади. Анвар Пошо Жамол Пошо, Талъат Пошо ва бошқа сафдошлари билан Германияга кетади.
Анвар Пошо сиймосида монархияга қарши оташин курашчини кўрган Россия ҳукумати ундан Туркистонда инқилобий харакатларни кучайтириш ҳамда аксилшўровий кучларни бостириш йўлида фойдаланмоқчи бўлиб, унга сиёсий бошпана беради.

Болшевойлар ундан қандай разил мақсадлар йўлида фойдаланмоқчи бўлганлигини Анвар Пошо тез фурсатдаёқ тушуниб етади. Зеро у русларнинг Туркистондаги қилгуликларини, халқни, дини исломни оёқости қилаётганларини ўз кўзи билан кўради. Ҳамда ота юртни, ўз қардошларини муҳофаза қилишдек оғир, шу билан бирга, шарафли ишга ўз ҳаётини бахшида этади.
1920 йил сентябрда Боку шаҳрида бўлиб ўтган Шарқ халқлари қурултойида иштирок этади ва ўз Баёнотини эълон қилади. 1921 йил февралда эса Москвада "Мусулмонларнинг инқилобий жамияти Иттифоқи" қурултойини ўтказади.
Туркистондаги аҳволнинг ўта оғирлигини сезган Анвар Пошо ўзининг Хожи Сомийбек, Набибек, Ҳамибек ва бошқа сафдошлари билан Бухорога ке-либ, Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракати билан яқиндан танишади.
Анвар Пошо бутун Туркистон халқига Мурожа-атнома эълон қилиб, уни қуйидаги сўзлар билан бошлайди:
"Орқадошлар! Туркистоннинг муқаддас даъвоси йўлида олиб борилаётган курашга мен ҳам қўшилгани келдим..."
Ҳа, у буюк курашчи эди. У шўролар билан тўқнашувларда буюклик исбот этган зотдир. Бир қанча жангларда стратегик салоҳияти билан ғалаба қозонди. Жумладан, 1922 йил 22 январда Душанбада саккиз минг нафарлик шўро армиясига қарши бир минг беш юз йигити билан жанг қилиб, ғалаба қозонганининг ўзиёқ унинг нақадар буюк салоҳиятга эга эканлигидан нишонадир.(Мақоланинг тўлиқ матни билан Хуршид Даврон кутубхонаси веб-сайтида танишинг ( kh-davron.uz/4-avgust-anvar-posho-shahid-bolganiga-91-yil-boldi.html)

Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!

Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок:

Просмотров: 2814
Рейтинг:
  • 5