Erkin Vohidov. Kuy avjida uzilmasin tor
<b>Kuy avjida uzilmasin tor</b>
Author: Erkin Vohidov
Publisher: Toshkent.,G'afur G'ulom nashriyoti
Publication date: 1991
ISBN: 5-635-00516-0
Number of pages: 336
Format / Quality: PDF
Size: 5,6 Мb
Language: Uzbek
Цитата:<div align="center">
Ҳозирги давр ўзбек шеъриятининг атоқли вакили, устоз Эркин Воҳидов 1936 йилнинг 28 декабрида Фаргона вилояти Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида дунёга келган. Эркин Воҳидовлар оиласи 1945 йилда Тошкентга кўчиб келгач, бўлгуси шоир шу ерда ўрта маълумот олади.
1960 йилга келиб, у Тошкент Давлат дорилфунунининг филология факултетини тугатади, сўнгра турли нашриётларда муҳаррирлик қилади. Аввал «Ёш гвардия» нашриётида (1960—1963, 1975—1982), сўнг Ғафур Ғулом нашриётида (1963—1970) бош муҳаррир, директор бўлиб ишлайди. У адабиётимизнинг қутлуғ даргоҳига ўша ўрта мактаб қучогидалигидаёқ ўзининг беғубор, мазмундор шеърлари билан кириб келган. Унинг биринчи шеърий тўплами 1961 йилда «Тонг нафаси» номи билан босилиб чиққан эди. Шундан буён шоирнинг ўттиздан ортиқ шеърий мажмуалари ўз ўқувчисига етиб борган. Жумладан, шоирнинг «Қўшиқларим сизга” (1962), «Юрак ва ақл» (1963), «Менинг юлдузим» (1964), «Нидо» (1965), «Лирика» (1965), «Палаткада ёзилган достон» (1967), «Ёшлик девони» (1969), «Чароғбон» (1970), «Достонлар» (1973), «Хрзирги ёшлар” (1971), «Муҳаббат», «Тирик сайёралар» (1980) кабв шеърий гулдасталари ва достонлари ўз китобхонига манзур бўлади. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, шоир шеърияти ўзининг икки муҳим хусусияти билап ўзга тенгдош шоирлар ижодидан фарқланиб туради. Аввало, Эркин Воҳидов — шоир деганда классик адабиётимизнинг минг йиллик гўзал ва бой анъаналарини ҳозиря даврда янги поғонага кўтараётган фалсафий шоир кўз ўнгимизда намоён бўлади. Қолаверса, инсон ва жамият муаммоси шоир шеъриятининг бош ўзагини ташкил этади. У хоҳ табиат ҳақида, хоҳ муҳаббат ҳақида, хоҳ пахта ва пахтакор ҳақида, хоҳ хорижий мавзуда бўладими ҳамма-ҳамма ўринда жамият тақдири, инсон келажаги ҳақида ўзининг фалсафий мушоҳадаларини ўртага қўяди. Шоир «Инсон» шеърида:
Собиту сайёрада инсон ўзинг, инсон ўзинг
Мулки олам ичра бир ҳоқон ўзинг, султон ўзинг,—
деган хулосага келиши ҳам фикримизнинг далили деса бўлади.
Эркин Воҳидов фақат ижтимоий-ишқий шеърият яратиб қолмай, балки ҳажвий-юмористик шеърлар муаллифи ҳамдир. Унинг «Манфаат фалсафаси», «Сен менга тегма», «Мажлис қилинг», «Дониш қишлоқ латифалари» каби шеърларида ҳам камоли инсон учун кураш муаммоси бош ғояни ташкил этади. Эркин Воҳидов бир қатор ажойиб драматик достонлар муаллифи сифатида ҳам маълум ва машҳурдир. Хусусан, унинг «Руҳлар исёни», «Истамбул фожеаси» каби достонлари ўзининг бадиий баркамоллиги, ўткир драматик хусусияти билан алоҳида ажралиб туради. Айни чоғда у моҳир драматург ҳамдир. Унинг «Олтин девор» асари кўп йиллардан буён Ҳамза номли театр саҳнасидан тушмай келиши ҳам шундандир.
Эркин Воҳидов оташин публитсист ва адабиётшунос сифатида ҳам самарали ижод қилиб келмоқда. Унинг «Шоиру, шеъру, шуур» китоби шундан далолат беради. Шу билан бирга у моҳир таржимон сифатида С. Есенин, Л. Украинка, М. Светлов, А. Блок, Р. Ҳамзатов, С. Капутикян каби истеъдодли шоирларнинг шеърларини ўз она тилида сўзлата олди. Унинг таржима соҳасидаги маҳорати буюк немис шоири Гётенинг «Фауст» асари таржимасида (1974) юқори чўққига кўтарилди. Адабиёт олдидаги ана шу хизматлари учун у Ўзбекистон Қаҳрамони,Ўзбекистон халқ шоири, Ҳамза мукофоти совриндори бўлди.
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: