Federiko Garsia Lorka. Eng qayg'uli shodlik
<b>Eng qayg'uli shodlik / Энг қайғули шодлик</b>
Author: Federiko Garsia Lorka / Федерико Гарсиа Лорка
Translator & tarjimon: Shavkat Rahmon / Шавкат Раҳмон
ISBN: 5-635-00129-7
Publisher: Toshkent.,G'afur G'ulom nashriyoti
Publication date: 1989
Number of pages: 383
Format / Quality: PDF
Size: 5,4 Mb
Language: Uzbek
Цитата:<div align="center">Хуршид Даврон
Менга ўхшаб рус тилидан бошқа тилни билмаганларни Федерико Лорка шеърияти билан илк бор таништирган таниқли таржимон Анатолий Гелескул шоир ҳаёти ва шеъриятига бағишлаган мақолаларининг бирида шундай ёзади: “Лорканинг хоки туроби қаердалигини ҳеч ким билмайди. Аммо унинг ўқлар тешган жасади шоир севган ватан тупроғида ва мабодо кун келиб ўша жой топилса, мабодо кун келиб қабр устига хотира тоши қўйиладиган бўлса, мен шу тошга бошқа бир улуғ шоир, масофа билан ўлчанганда Испаниядан жуда йироқда бўлган юртнинг фарзанди – ўзбек Алишер Навоийнинг ушбу сатрларини ёздирган бўлардим:
УНИНГ ЧОЛҒУСИ – ЮРАГИ ЭДИ...
“...туфроқ ила тенг ўлмишам”.
Афсуски, Гелескулнинг бу сўзлари Лоркани илк маротаба ўзбек тилига таржима қилган Шавкат Раҳмон ўлимидан анча вақт ўтгач ёзилган. Шавкат тирик бўлганда бу сўзлар уни беҳад қувонтирган бўларди, деб ўйлайман.
Федерико Лорка шеърияти ҳақида ёзган одам борки, унинг шеърларини албатта мусиқага ўхшатади. Гарчи шоир мусиқий таҳсил олган бўлса-да, биографлари унинг машшоқлиги хусусида ёзса-да, аслида Лорка мусиқа соҳасида эътиборли бир ютуққа эришмаган. Унинг чолғуси – юраги эди. Унинг шеърлари ана шу юрак тубидан кўринмас булоқ каби, улуғвор дарё каби қоғозга қуйилган; бу сатрлар шоир юрагини бирон сония бўлса-да тарк этмаган ўтли муҳаббатдан яраларди.
Бошланяпти
гитар ноласи.
Синаяпти
тонг пиёласи.
Бошланяпти
гитар ноласи.
О, кутмагин ундан
сукутни!
Сўрамагин ундан
сукутни!
Тиним билмай йиғлар гитара,
йиғлагандай дарёларда сув,
йиғлагандай денгизда шамол,
сукут сўраб ялинма энди!
Шундай йиғлар тонгни қўмсаб шом,
шундай йиғлар нишонсиз ўқлар,
шундай йиғлар ловиллаган қум
тароватли гулларни йўқлаб.
Илон нишин таҳликасида
қушлар шундай ўлар жонсарак.
О гитара, шўрлик гитара,
бешта ханжар санчилган юрак!
Федерико Лорканинг бетакрор овози бежиз Шавкат Раҳмон таржимасида ўзбек тилида жарангламаган. Аввалан, уларнинг шеър ва шоирлик масъулияти бобидаги эътиқодлари ҳамоҳанг эди. “Энг қайғули шодлик” китобига ёзган сўзбошисида Шавкат Лорканинг қуйидаги сўзларини алоҳида қайд этган: “Яхшиямки, санъат – санъат учун деган ғоянинг мағзи пуч, акс ҳолда бундан-да шафқатсиз ғоя бўлмасди. Бу сохта санъатнинг ўзигагина дахлдор соф санъатга бирортаям виждонли одам ишонмайди. Зиддиятли давримизда ижодкор халқ кулса кулиб, йиғласа йиғламоғи, ўз бинафшаларидан воз кечмоғи, белигача ботқоққа ботиб бўлсаям бинафша излаётганларга кўмаклашмоғи шарт”. Бу фақат Лорканинг эмас, Шавкат Раҳмоннинг ҳам ижодий ва ҳаётий матлаби эди.
Асл таржимон ўзи таржима қилишни истаган шоирни кўр-кўрона танламайди. Ўзининг ижодий кечинмалари ва ҳаётий матлабларига кўра танлайди.
Шавкат Лоркадан шеърлари таржимаси билан жуда узоқ вақт шуғулланди. Дастлабки таржималарининг кўпидан воз кечди. Унинг ўзи бу ҳақда шундай ёзган эди: “Ўйлаб қарасам, Лорканимас, Лорканинг таржималарини таржима қилганим аёнлашди. Рус мутаржимлари, шубҳасиз, энг сўнгги имкониятларини ишлатиб меҳнат қилган бўлсалар ҳам, Лорка шеърларининг асл қиёфасини кўриш иштиёқида ёнавердим”. Лорка шеърларининг асл қиёфасини фақат шеър ёзилган тилгина бера олишини англагани учун Шавкат испан тилини ўрганишга киришди, Испанияга сафар қилди. Айнан ана шу узоқ йиллик меҳнат ва беқиёс муҳаббат натижаси ўлароқ “Энг қайғули шодлик” китоби майдонга келди. Китобнинг номи ҳам Лорканинг “Энг қайғули шодлик шоир бўлишдир, қолгани ҳисобмас” деган сўзларидан олинган эди.
– Биласизми, Хуршид, мен нима учун Лоркани яхши кўраман? – деган эди Шавкат Раҳмон Сулаймон тоғининг тепасида оқшом чўкаётган Ўшни томоша қилиб, суҳбатлашиб ўтирганимизда, – Унинг шеърияти мени ватан ва миллатни севишга ўргатди.
– Нима, олдинлари ватанни севмаганмисиз? – дедим кулиб мен.
Шавкат ҳам жилмайди.Тугай деб қолган сигарета тутунини ичига чуқур тортди-да, гапида давом этди:
– Лоркага ўхшаб озодлик учун ўлиш қўлимиздан келадими? Унинг илк шеърларидаёқ ватан озодлиги йўлида ўлмоқни тақдир деб билган инсонни кўрасиз. Лорка йигирма ёшида ватанини кезиб улгурган эди. Унинг шу ёшда Кастилия бўйлаб қилган сафаридан олган таассуротлари акс этган биринчи китоби Испанияга бўлган буюк муҳаббатининг тимсоли. Ўша сафар жараёнида у қанақадир умумий бир миллат эмас, ўзи кўрган, суҳбатлашган одамлар ҳақида ёзиш лозимлигини англади, бу одамларнинг ҳар бирини чин юракдан севишини ҳис этди. Шуни ҳис этдию ёзадиган шеъри ўзгарди. Ана шу ўзи яхши билган, таниган оддий одамларга бўлган муҳаббати – ватанга бўлган улкан муҳаббатга айланди...
Шавкатнинг бу сўзларини эшитиб ўтирарканман, бир йилми-икки йил аввал унга қилган ҳазилимдан уялиб кетдим.
Бешоғочдаги боғда бўлган улфати чортангдан чиқиб, ҳеч биримиз уйга кетгимиз келмай, автобус бекати четидаги темир тўсиқларда қушлардек қатор тизилишганча қизғин суҳбатимизни давом эттирдик. Шавкат Лорка таржимасига энди киришган кезлар эди.
– Мен Лоркани сиздан зўр таржима қиламан, – дедим ҳазиллашиб унга.
У қошини чимириб, жиддий тарзда:
– Қўлингиздан келмайди, – деди.
Мен ҳам бўш келмадим:
– Барибир Лоркани сиздан зўр таржима қиламан!
– Қилиб бўпсиз! – деди Шавкат олдингидан баттар жиддийлик билан.
Баҳсимизни тинглаб ўтирган Усмон Азим (Шавкат кўрмайдиган қилиб, менга “Калланг борми?” дегандай бармоғини боши узра айлантираркан) орага кирди:
– Бўпти! Иккалангга икки кун муҳлат, иккаланг ҳам Лорканинг битта шеърини олиб таржима қиласан, эртадан кейин менга кўрсатасизлар. Ким зўр таржима қилганини мана мен айтаман.
– Қайси шеърни таржима қиламиз? – деб сўради Шавкат.
– Испан миршаблари ҳақидагисини, – дедим мен.
– Мен у шеърни таржима қилиб бўлганман,– деди Шавкат.
Усмон Азим хохолаб юборди, кейин “Ҳаҳ, Шавкат-а!” дегандай бошини чайқаганча:
– Хўп деб қўяқолмайсизми, афанди! Нима, бу билиб ўтирибдими таржима қилган-қилмаганингизни, мана, қилдим деб олиб келаверардингиз-да. Энди гап бундай, Хуршид, сиз ўша шеърни барибир таржима қилиб келасиз. Келишдикми? – деди.
Мен рози бўлдим. Шу билан тарқалдик.
Ўша вақтларда жўраларим “Хуршиднинг боғи” деб атаган Чилонзор Оқтепасига яқин, Анҳор ёқасида жойлашган, Рауф Парфи ҳам бир неча марта тунаб қолиб, “Кулбаи шоҳ” деган ном билан шарафлаган ижарахонамга қайтдиму Лорканинг китобини олиб шеърни икки-уч карра ўқиб чиқдим. Сўнг ичимда “буларга бир кўрсатиб қўяй” деган ўй чўғ бўлиб ёнди шекилли, тонггача ухламай шеърни таржима қилдим.
Хуллас, келишилган муддатда Усмон Азим билан Шавкат Раҳмонга таржимани кўрсатдим. Ҳакам ҳеч бўлмаса дуранг қилса керак деб турсам, Усмон Азим гапни чўзмай:
– Шавкатники яхши экан, – деб қолди-ку!
Асти бўш келмай:
– Меникиям зўр, – дедим унга эмас, Шавкатга қараб.
Шавкат, ҳали-ҳануз баъзан кўз ўнгимда лоп этиб пайдо бўладиган табассуми юзига ёйилди-ю, ҳеч нима демади.
Орадан неча кун ўтди, билмайман, бир куни у мийиғида худди ўша табассум билан менга тикилди-да:
– Гап бор, – деди.
Кейин ўта муҳим бир масаладек, мени четга тортди ва яна жилмайганча:
– Хуршид, анов таржимангиздаги битта сўзни менга берсангиз, – деди.
– Қайси сўзни?
– Мен “О, жарангдор лўли шаҳрим!” деб таржима қилган сатрни сиз “О, жарангдор лўли кентим!” деб ўгирибсиз, ана шу “кент”ни...
– Олаверинг! – дедим дилим ёришиб.
Лоркадан таржималар китоби босмадан чиққач, Шавкат ўз сатрини ўзгартирмаганини кўрдим, аммо сабабини сўраб ўтирмадим.
“Ўлсанг ҳамки, яша!” деган экан Ҳёте. Буюклар учун айтилган бу гап. Федерико Лорка ва Шавкат Раҳмон учун ҳам айтилган.Manba: Tafakkur 2012-04
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Remarks: Lug'atning elektron nusxasi www.ziyouz.com tomonidan tayyorlangan.
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: