Ibrohim Haqqul. She'riyat - ruhiy munosabat
<b>She'riyat - ruhiy munosabat </b>
Author:Ibrohim Haqqul
Publisher: Toshkent,G'afur G'ulom nomidagi Adabiyot va san'at nashriyoti
ISBN: 5-635-00243-9
Publication date: 1990
Number of pages: 240
Format / Quality: PDF
Size: 8 Mb
Language: Uzbek
Цитата:<div align="center">
Филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 мартда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1966-1970 йилларда Бухоро давлат педагогика институтида таҳсил олган.
Иброҳим Ҳаққул 1970-1972 йилларда "Шофиркон ҳақиқати" газетасида бўлим бошлиғи ва муҳаррир вазифаларида ишлаган.
Унинг "Навоий ва Мавлоно Ашраф", "Дарё каби ҳамиша уйғоқ..." каби илк адабий мақолалари шу газетада босилиб чиққан.
Олим 1972 йилдан то ҳозирга қадар Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида фаолият қилиб келади.
Иброҳим Ҳаққул 1976 йили "Ўзбек адабиётида рубоий" темасида номзодлик, 1995 йили "Ўзбек тасаввуф шеъриятининг шаклланиши ва тараққиёти" мавзуида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Дастлаб унинг "Ўзбек адабиётида рубоий" (1981), "Увайсий шеърияти" (1982), "Бадиий сўз шукуҳи" (1987) китоблари нашр этилган бўлса, кейин "Занжирбанд шер қошида" (1989), "Шеърият - руҳий муносабат" (1989), "Абадият фарзандлари" (1990), "Тасаввуф ва шеърият" (1991), "Камол эт касбким..." (1991), "Ғазал соғинчи" (1991) каби 20дан ортиқ китоблари босилиб чиққан.
У рус тилидаги икки жилдлик "История узбекской литературы" китобининг муаллифларидандир.
Саксонинчи йилларнинг иккинчи ярмида Иброҳим Ҳаққулнинг адабий жараёнга фаол иштирокини кузатиш мумкин. У замонавий шеъриятга бағишланган ўнлаб мақола ёзган.
Шунингдек, Абдулҳамид Чўлпоннинг "Баҳорни соғиндим" (1988), Хожа Аҳмад Яссавийнинг "Ҳикматлар" (1991) мажмуасини, шогирди Сайфиддин Рафиддинов билан ҳамкорликда "Боқирғон китоби" (1991), "Меърожнома" (1995) каби узоқ муддат нашр этилмай келинган асарларни ўқувчиларга етказган.
Кейинги етти-саккиз йил мобайнида у "Аҳмад Яссавий", "Ким нимага таянади?", "Эътиқод ва ижод", "Тасаввуф сабоқлари", "Тақдир ва тафаккур", "Мерос ва моҳият" деб номланган рисола ва китобларини чоп эттирган.
Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Румий, Абдураҳмон Жомий, Вильям Шекспирдай даҳо санъаткорларнинг ўзбек тилига ўгирилган китобларига салмоқли сўзбоши ва сўнгсўзлар ёзган.
Алишер Навоийнинг "Хазойин ул-маоний"сидан танланган шоҳбайтларнинг алоҳида китоб ҳолида чиқарилганлиги ҳам эътиборга моликдир.
Кейинроқ Иброҳим Ҳаққулнинг "Ижод иқлими" ва "Мушоҳада ёғдуси" номли китоблар ҳам босилиб чиққан.
У 1996 йилдан "Қадимги давр адабиёти", 2001 йилдан буён "Ўзбек адабиёти тарихи" бўлими мудири сифатида фаолият кўрсатиб келаётир.
Олим Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Ўзбек тили ва адабиёти", "Тафаккур", "Нақшбандия" журналлари таҳрир ҳайъатлари аъзоси ҳамдир.
Унинг айрим мақола ва китоблари турк, уйғур, озарбайжон, тожик ва рус тилларига таржима қилиниб, нашр этилган. Сўнгги йилларда олимнинг "Навоийга қайтиш" деб номланган 2 жилдлик китоби босмадан чиққан.
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: