Laqaylar: dialektologiya va frazeologiya.Lug'at
<b>Laqaylar: dialektologiya va frazeologiya.Lug'at/ Лақайлар: диалектология ва фразеология.Луғат</b>
Author: Nasriddin Nazarov / Насриддин Назаров
Editor: Qo'chqor Xonazarov / Қўчқор Хоназаров
Publisher: Toshkent
Publication date: 2010
Number of pages: 314
Format / Quality: PDF/DOC
Size: 6,65 Mb
Language: Uzbek
Цитата:<div align="center">
Ушбу тадқиқотда фанимизда кам ўрганилган лақай элати шевасида мавжуд бўлган айрим сўзлар ва ибораларнинг диалектологик ва фразеологик мазмунлари жонли мисоллар орқали берилганлиги билан эътиборлидир. Асар фанимиз равнақида муайян ўринни эгаллаб, ушбу соҳага қизиқувчилар учун фойдали бўлади, деган умиддамиз.
Маълумки, лақай диалекти ўзбек тилининг қипчоқ гуруҳига мансуб бўлиб, элат лексикасида «же»лаш фаол ўрин тутади. Шевада ишлатиладиган баъзи сўзлар ўзбек адабий тилида ҳам айнан ушбу шаклда ишлатилмаслиги ҳамда шеванинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниб, шунингдек, айрим сўзлар бугунги шароитда элатнинг жонли сўзлашув тилидан чиқиб кетаётганлиги, келажак авлод учун аждодларининг маънавий-маданий ёдгорликларини ўрганиб, асраб-авайлашлари учун ушбу сўзларни йиғиб, кенг китобхонларга унинг мазмунини талқин этишга жазм этилди.А
А – [A] – туркий сўз. Ол. Айнаңниң кисесиден пул а.
Абадан - [Abadan] – арабча сўз. Ободчилик, мол-кўлчилик. Журт абаданчилиқ еди, уруш расва қилди, бир қапча буғдай, бир сийирман барабар бöлди.
Абайлав – [Abaylav] – туркий сўз. эҳтиёт қилмоқ. Чайнекти абайла, тушип кетип синмасин. Абайлаған кўзге чўп тушер.
Абат – [Abat] – арабча сўз. 1. Барча шароитлар мавжуд. Қишлақ абат, ҳамме нерсе табилади. 2. Уйланиш, тўқчилик, мўлчилик. Паланчиниң уйи бузилибеди, абат бöлдима?
Абдасте, ягдасте, авхўрек – форсий сўз. [Abdaste, yagdaste, avkho’rek] – форсий сўз. Сув ичиш ва қўлга сув қуйишга мўлжалланган идиш. Абдастени апке, бир тöйип сув ичейик.
Абеш – [Abesh] – архаик сўз. Афт-башараси ювилмаган бола. Мына абеш укенгди чöмилдирип кийимнерини кийгизип қöй, пешинде духтур бабаси келип қöлини ҳалаллайди!
Абжил – [Abjil] – туркий сўз. Чаққон, ғайратли. Шу жигит расаям абжилда, бир ахшамда Ҳами дайрадан вўтип, сурув-сурув жилқиларди алдиға салип, яна бу яқа вўтип келеди.
Абзел – [Abzel] – туркий сўз. 1. Эгар, жабдуқ. Аттиң абзеллерини ичкериге киргиз аяқ астида қамасин. 2. Безайдиган воситалар. Басмачилиқ заманида қизил аскерлер енемниң тилла абзеллерини талап кетген.
Абзеллев – [Abzellev] - туркий сўз. Эгар-жабдуқни боғламоқ, тузамоқ. Атиңди абзелле, жўнеймиз. Ҳамсаям неберели бöған екен, бешик абзеллеп қизиникиге кетти.
Абигер – [Abiger] – форсий сўз. Абгор, қашшоқ. Вöниң ери бегўр чихти, тақа сийириниям сатип қартаға урди, уйи абигер.
Абийир – [Abiyir] – форсий сўз. Қадр-қиммат, ҳурмат-эътибор, мартаба. Абийир арттириш учун вöн жил керек бöса, абийирди тўгиш учун бир кун бас! Абийирди жашдан, хатинди баштан.
Абисин – [Abisin] – туркий сўз. Ака-укалар ва амакиваччаларнинг хотинлари бир-бирига абисин (овсин) бўлади. Ағайин саз бöса баш кўбеер, абисин саз бöса аш кўбеер. Абисин ағариб алдиңа тушмесин, қарайип кейниңдеем қамасин.
Абисин-ажин – [Abisin-ajin] – туркий сўз. Ака-укалар ва амакиваччаларнинг хотинларининг кўплик формаси (ажин-узоқроқ овсин). Абисин-ажинлердиң бари жийилишип, мал-ҳалди қайнелериге тайлап вўзлери тöйға кеттилер. Абисиним ажиним, кўрсем келер ғижиним.
Абöриген, афтöхтöн – [Aborigen, aftokhton] – лотинча сўз. Муқим, илгаридан яшаб келган, доимий. Лақайлар шу ердиң абöриген халқи.
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: