Maxdumi A'zam - Sharshi ruboiyoti Ubaydi - Ubaydiy ruboiylari sharhi
<b>Maxdumi A'zam - Sharshi ruboiyoti Ubaydi - Ubaydiy ruboiylari sharhi </b>
Author: Maxdumi A'zam - Sayyid Ahmad ibn Jaloluddin Kosoniy-Dahbediy
Publisher: Toshkent: "Adolat"
Publication date:2001
Format / Quality: PDF
Number of pages: 22
Size: 5,2 Mb
Language:Uzbek
Цитата:
(Буюк ҳазрат; асл исми Саййид Аҳмад Хожаги ибн Саййид Жалолиддин Косоний Даҳбедий, 1463/64-1542) - мовароуннаҳрлик аллома, йирик диний арбоб, нақшбандийлик пири. Фарғона водийсининг Косон ш.да тугилган, илк таълимни шу ерда олган. Мадрасани битиргач, Шайх Мир Саййид Алига шогард тушади, сўнг Шошга келиб, Хожа Аҳрорнинг шогирди Муҳаммад Қози (1516 й. в. э.) М.А.ни шогард қилиб олади ва тез орада ўзига халифа этиб тайинлайди. Манбаларга қараганда, у устози б-н Ҳиротга
сафар қилади, Абдурахмон Жомий б-н учрашади. 1503 й. Бухорога кўчиб келади. Бироз вақт ўтгач, Ахсикатга бориб нақшбандийлик тариқатини тарғиб эта бопшайди. Муҳаммад Қози вафотидан сўнг тариқат шайхлари М. А.ни ўз пешволари сифатида эътироф этишди ва унинг шуҳрати Мовароуннаҳр ҳамда унинг атрофидаги мамлакатларга ёйилди. Буюк шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Бобур уни чукур ҳурмат қилган ва М. А.га рубоийлар багашлаган. М. А. ҳам шоир ҳақидаги "Бобурия" рисоласини ёзиб, Ҳиндистонга жўнатган. Шайбоний султонлари ва ҳокимлари М. А.ни ўзларининг пири деб билганлар.
М. А. тасаввуф назарияси ва амалиёти, хусусан, нақшбандийлик таълимотини ривожлантириш соҳасида баракали фаолият кўрсатди. Унинг "Асрор ун-никоҳ" ("Никоҳ сирлари"), "Ганжнома", ("Бойлик ҳақида рисола"), "Рисолатун самъиййатун" ("Самоъ рисоласи"), "Баёни зикр" ("Зикр баёни"), "Рисола-и силсила-и Хожагон" ("Хожагон силсиласига оид рисола"), "Меърожу-л-ошиқийн" ("Ошиклар меърожи"), "Муршиду-с-соликийн" ("Соликлар муршиди"), "Рисола-и Нақшбандиййа", "Рисолатун вужудиййатун" ("Вужудлар ҳақида рисола") каби 30 дан ортиқ рисоласи бор. У ўз асарларида уламолар, суфий шайхлар ва давлат арбоблари орасидаги муносабатларга тўхталган. Тариқат одобу қоидаларида мурид ва шайх муносабатлари ўзаро ҳурмат-иззат асосида қурилмоғи лозимлигани уқтиради. М. А. фикрича, тариқат аъзолари халққа яқин бўлиб, унинг дардлари ва эҳтиёжларига қайғудош бўлса, бу ҳам тариқатга, ҳам халққа фойдалидир. М. А. асарлари Узбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти хазинасида сақланмокда.
Цитата:
Ushbu risola 1533-39 yillarda Movarounnahrda hukm surgan shayboniy hukmdor va "Ubaydiy" taxallusi bilan ijod qilgan yetuk shoir - Ubaydullaxon ibn Mahmud Sultonning ruboiylariga o'sha davr naqshbandiya tariqatining piri murshidi bo'lmish Maxdumi A'zam tomonidan yozilgan sharhdir.Asarning yana bir nomi "Risolayi sharhi abiyot"dir.
Bundan bir necha vaqt oldin saytimizda Maxdumi A'zamning Rossiyada hashr eilgan asarini e'lon qilgan edik.
Yaqin oylar ichida Maxdumi A'zamning va Ubaydiyning asarlari bilan sizlarni tanishtirishni maqsad qilganmiz.
<div align="center">
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Password: turklib</div>
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: