Mirtemir. Asarlar. 4 jildlik. / Миртемир. Асарлар. Тўрт жилдлик.
<b>Asarlar. 4 jildlik. I-IV jild.</b>
Author: Mirtemir
Publisher: Toshkent., G'afur G'ulom nomidagi nashriyot
Publication date: 1980-1983
Number of pages: 384+376+240+240
Format / Quality:PDF
Size: 27,77 Mb
Language: Uzbek
Цитата:
Камтарин ва истеъдодли шоир Миртемир (таxаллуси; асл исми-шарифи Турсунов Миртемир) 1910 йил 28 майда Қозоғистон Республикаси Чимкент вилоятининг Эски Иқон қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. 1920-21 йилларда Тошкентдаги Алмаий номли мактабда тарбияланди. 1922-23 йилларда узбек эрлар билим юртида ва Самарканддаги Педакадемияда (ҳозирги СамДУ) да ўқиди, ўша вақтда Йўлдош Охунбобоевнинг котиби бўлиб ишлади, институтларда ўқитувчилик қилди.
У шу йилларда “Қизил қалам” адабий ташкилотининг аъзоси сифатида Боту, Олтой сингари “миллатчилар” билан алоқада бўлганлиги учун 1932 йилнинг 8 августида ГПУ томонидан ҳибсга олинди. Қамоқдан озод бўлгач, “Янги ҳаёт” газетасида адабий ходим, республика радиоқўмитасида бош муҳаррир бўлиб ишлади. 1942 йилда Ўздавнашрда муҳаррир, 1943-44 йилларда Опера ва балет театрида адабий эмакдош, 1957-64 йилларда Ёзувчилар уюшмасида бўлим мудири ва маслаҳатчи, 1965-66 йилларда бадиий адабиёт нашриётида муҳаррир лавозимларида хизмат қилди.
Миртемирнинг илк шеърлар тўплами – “Шуълалар қўйнида” 1928 йилда чоп этилди. Тўплам миллий шеъриятимиз учун янги жанр – сочма (насрий шеър) жанрида ёзилган бўлиб, даврнинг муҳим масалаларига бағишланган. Шундан кейин Миртемир “Зафар” (1929), “Қайнашларим” ва “Бонг” (1932) шеърий тўпламларини эълон қилди.
30-йиллар ўзбек шеъриятида достон жанри катта мавқе касб этади. Миртемир ҳам шу даврда “Барот” (1930), “Хидир” (1932), “Дилкушо”, “Сув қизи” (1937), “Ойсанамнинг тўйида” (1938), “Қўзи” (1939) каби достонларни ёзади ва уларнинг аксарида оддий меҳнат аҳли вакиллари образини яратади. Умуман, Миртемирнинг шеър ва достонларига хос хусусият шундаки, у оддий кишилар ҳаёти ва меҳнатида “шеъриятбоп” жиҳатларни, улар руҳий оламидаги гўзаллик жилваларини ўзига хос нозиклик ва закийлик билан кўради ва акс эттиради. Бу миртемирона фазилат шоир ижодининг урушдан кейинги даврида, айниқса ёрқин кўринади.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йиллардаги адабий сиёсат натижасида Миртемирга ижод этиш ва ёзган асарларини эълон қилиш имкони берилмаган. Натижада у таржима ва таҳрир ишлари билан шуғулланишга мажбур бўлди.
Миртемир ўз мазмунли ҳаёти давомида кўплаб шеърлар, достонлар, қўшиқлар битди. Олтмишинчи йилларда яратган “Қорақалпоқ дафтари” (1957) шеърлари туркуми, “Сурат” достони ўзбек достончилигининг ҳақиқий намунаси деса бўлади.
Миртемирнинг 60-70-йилларда яратган аксар шеърлари XX аср ўзбек шеъриятининг том маънодаги дурдоналаридир. У шу даврда шеърий техникани мукаммал эгаллаган шоир сифатидагина эмас, балки тарих ва Ватан туйғулари билан яшаган., шу муқаддас туйғуларни ёнар сўз билан ифодалаган шоир сифатида ҳам шуҳрат қозонди. Миртемир оддий меҳнат аҳлига руҳан яқин, унинг табиатини, маиший ҳаётини, тилининг камалак рангларини, дилидаги орзу ва армонларини яхши билган, инсон қалбидаги руҳий коллизияларни теран ҳис қилган ва тасвирлаган шоирдир. Миртемирнинг чин маънода халқ шоири, миллий шоир бўлганлиги унинг, айниқса, “Онагинам”, “Тошбу”, “Паттининг ҳасратлари” сингари ўзбек аёлларига хос меҳр-муҳаббат, ор-номус, малоҳат, сабр-тоқат ва меҳнатсеварлик фазилатлари куйланган шеърларида ўз тажассумини топган.Шоир бу ва бошқа шеърлари билан ўзбек шеъриятига хос халқчиллик руҳини беҳад даражада оширди. Айни пайтда Миртемир шеърлари сюжетлилиги, тасвир этилаётган замон ва маконнинг аниқлиги, лирик қаҳрамон руҳий оламининг ёрқинлиги ва бокиралиги билан ажралиб туради.
Миртемир шеърий ижодининг муҳим бир қисмини қўшиқлар ташкил этади. Шоир Катта Фарғона канали қурилишига бағишланган «Яли-яли”, шунингдек, “Боғ кўча”, “Бир гўзал”, “Қаро кўзли”, “Ўйнасин”, “Боқиши”, “Устина” сингари қўшиқлар билан ўзбек қўшиқчилик санъати равнақига бебаҳо ҳисса қўшди. Шу билан бирга, Миртемир бир қанча публицистик ва адабий-танқидий мақолалар муаллифи. Миртемир ўтган асрнинг 60-йилларида ўзбек шеъриятига кириб келган талайгина ёшларга устозлик қилиб, ўзининг адабий мактабини яратди. У ёш ижодкорларнинг яқин дўсти, ҳамкори, устози эди. Шоир ёш қаламкашларнинг газета ва журнал саҳифаларида босилиб чиққан янги асарларини, китобларини ўқиб, кузатиб борар, ўзининг самимий фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашарди.
Шу билан бирга, Миртемир хорижий мамлакат ёзувчи-шоирларининг асарларини ўзбек тилига ўгиришда маҳорат намунасини кўрсатди. Буюк рус ёзувчилари Н.А. Некрасов, А.С.Пушкин шеърларини, Шота Руставелининг “Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон”, Абай, Маҳтумқули, Бердақ асарларини ҳамда қирғиз халқ эпоси “Манас”ни ўрнига қўйиб, маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилиб, катта саҳоватли иш қилдики, буни ҳеч қачон унутиш мумкин эмас.
Оташқалб, хассос шоир, камтарин, олижаноб инсон Миртемир 1978 йил 25 январда вафот этди. Вафотидан сўнг, 1979 йилда унга “Тоғдай таянчим” деган шеърий тўплами учун Ҳамза номидаги давлат мукофоти берилди.
Цитата:<div align="center">
Birinchi jild. She'rlar.
Ikkinchi jild. She'rlar.
Uchinchi jild. She'riy turkumlar,dostonlar.
To'rtinchi jild. Drama, nasriy she'rlar,xotiralar,adabiy-tanqidiy maqolalar
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: