Mukammal asarlar to'plami.20 tomlik.T. 8.Xamsa: Farhod va Shirin

31.03.12 | yabgu

http//photoload.ru/data/1a/38/bb/1a38bb70b1f12bcd0aaa2f06deb043.jpg


<b>Mukammal asarlar to'plami.20 tomlik.T. 8.Xamsa: Farhod va Shirin / Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. Т.. 8. Хамса: Фар&#1203;од ва Ширин </b>
Author: Alisher Navoiy / Алишер Навоий
Composer & Editor: P. Shamsiyev,S.G'aniyeva
Editor: S.Erkinov
ISBN 5—648—00150—9
Publisher: Т.: «Fan»
Publication date: 1991
Number of pages: 544
Format / Quality: PDF/DOC
Size: 7,21 Mb
Language: Uzbek

Цитата:

ИНСТИТУТДАН

Ўзбекистон ССЖ Фанлар академияси &#1179;ошидаги Адабиёт институти &#1203;амиша ўз илмий-тематик режаларида улу&#1171; ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий асарларини, айни&#1179;са унинг «Хамса»си таркибидаги достонларни матншунослик жи&#1203;атидан ўрганишга ва нашр этишга катта а&#1203;амият бериб келди.
«Хамса» достонлари ўтмишда, хусусан XV— XVIII асрларда &#1179;ўлёзма &#1203;олида, сўнгги XIX аср охири ва XX аср бошларида тошбосма нашрларда хал&#1179; орасида тар&#1179;алди. Навоий «Хамса»сининг илк нашри тўла &#1203;олда Хевада (1880 йил), сўнгро&#1179; Тошкентда (1904, 1905 йиллар) амалга оширилган.
Совет даврида «Хамса» достонлари биринчи марта Тил ва адабиёт институти илмий ходимлари томонидан 1939—1940 йилларда бирмунча &#1179;ис&#1179;артирилган ва шар&#1203;ланган &#1203;олда лотин алфавитида нашрга тайёрланиб, насрий баён билан ёнма-ён &#1203;олда эълон &#1179;илинди. Бу ишга &#1170;афур &#1170;улом, Соли&#1203; Муталлибов, &#1170;улом Каримов, Амин Умарий, &#1202;усайнзода, Тўхтасин Жалолов каби шоир ва олимлар катта &#1203;исса &#1179;ўшдилар. «Хамса» достонлари, «&#1202;айратул-аброр»ни мустасно &#1179;илганда, 1948 йилда улу&#1171; шоир таваллудининг 500 йиллигини нншонлаш билан бо&#1171;ли&#1179; равишда, насрий баёнларсиз янги — рус алфавитида иккинчи марта чоп этилди. Бу нашр &#1203;ам оммавий нашр бўлиб, маълум даражада &#1179;ис&#1179;артирилган ва етарли даражада илмий шар&#1203;ланмаган эди.
Улу&#1171; Ватан уруши арафасида Садриддин Айний Тил ва адабиёт институти билан бо&#1171;ланган &#1203;олда Навоий «Хамса»сининг &#1179;ис&#1179;артирилган, тушиб &#1179;олган &#1179;исмлари мазмуни насрда берилган ва изо&#1203;ланган нашрини тайёрлади ва чоп эттирди. Бу китоб 1947 йили янгитдан нашр этилди.
Алишер Навоий асарларининг илмий-тан&#1179;идий матнларини тайёрлаш навоийшуносликда, хусусан унинг асарлари матнини илмий &#1179;атъийлаштиришда ало&#1203;ида а&#1203;амиятга эга. Шу маънода биринчи марта «Хамса»нинг илк достони — «&#1202;айратул-аброр» достонининг илмий-тан&#1179;идий тексти С. Муталлибов, «Лайли ва Мажнун» достони илмий-тан&#1179;иднй тексти &#1170;улом Каримов томонидан тайёрлангани му&#1203;им ишнинг бошланиши бўлди. Биро&#1179;, бу текстларнинг ўз ва&#1179;тида эълон &#1179;илинмагани афсусланишга лойи&#1179;дир.
«Хамса» достонларининг илмий-тан&#1179;идий матнларини янги &#1179;ўлёзмалар асосида янгитдан тузиш &#1179;ир&#1179;инчи йиллар охири, эллигинчи йиллар бошида навоийшунос Порсо Шамсиев (1897—1972) томонидан бошланди. Олим 1956 йили «Сабъаи сайёр»нинг, 1963 йили «Фар&#1203;од ва Ширин»нинг, 1970 йили «&#1202;айратул-аброр»нинг илмий-тан&#1179;идий матнларини эълон &#1179;илди. У «Лайли ва Мажнун», «Садди Искандарий» достонларининг илмий-тан&#1179;идий матнларини &#1203;ам тайёрлаган &#1203;олда уларни чоп этишга улгурмади.
П. Шамсиевнинг Навоий достонларини нашрга тайёрлаш билан бо&#1171;ли&#1179; ишлари орасида «Хамса»ни тўла &#1203;олда 1959 ва 1960 йилларда чоп эттиргани фанда ва улу&#1171; шоир меросини ўрганиш ва тар&#1171;иб этишда катта а&#1203;амиятга эга бўлди. Бунда институтнинг етакчи матншунос олими бўлган Порсо Шамсиевнинг илмий фазилатлари янада тўларо&#1179; намоён бўлди.
Лекин Навоий асарлари, хусусан «Хамса» достонларининг том маънодаги илмий матнларини яратиш ва эълон &#1179;илиш мураккаб жараён. Бунинг учун матн тузиш ишига жа&#1203;он &#1179;ўлёзма фондларида мавжуд барча &#1179;имматли &#1179;ўлёзмалардан фойдаланиш талаб этилади. Порсо Шамсиев «Хамса» матнлари устида тад&#1179;и&#1179;от олиб борган ва&#1179;тларда эса бунинг имкони йў&#1179; эди. Шунинг учун у «Хамса»нинг Иттифо&#1179;да мавжуд &#1179;ўлёзма нусхалари асосидагина ишлашга мажбур бўлди. «Хамса»нинг чет эллардаги, хусусан, Париж, Стамбул нусхалари тад&#1179;и&#1179;отдан четда &#1179;олди. Шуни назарда тутиб, Адабиёт институти, &#1178;ўлёзмалар институти илмий ходимлари &#1203;озир олим бошлаган ишни давом эттирмо&#1179;далар ва «Хамса» достонларининг янада мукаммал текстларини яратиш устида тад&#1179;и&#1179;от ишлари олиб бормо&#1179;далар.
Алишер Навоийнинг йигирма жилдлик «Мукаммал асарлар тўллами»ни яратиш муаммоси Адабиёт инситути илмий ходимлари олдига «Хамса» достонларининг илмий текширилган ва изо&#1203;ланган нашрини тузиш вазифасини &#1179;ўйди. Бунда улар ўз устозлари — Порсо Шамсиев тузган матнларни асос &#1179;илиб олдилар аа текстларга маълум даражада тузатишлар &#1203;амда ани&#1179;ликлар киритишга муваффа&#1179; бўлдилар.
«&#1202;айратул-аброр» достони матни, унга илмий изо&#1203;лар филология фанлари доктори Абду&#1179;одир &#1202;айитметов ва филология фанларн номзоди Ибро&#1203;им &#1202;а&#1179;&#1179;улов томонидан тузилди.
<div align="center">
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!

Password: turklib</div>

Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок:

Просмотров: 2236
Рейтинг:
  • 5