Navoiy asarlari uchun qisqacha lug'at
<b>Navoiy asarlari uchun qisqacha lug'at - Навоий асарлари учун қисқача луғат</b>
Composer:Dr.Botirbek Hasanov
Publisher: Toshkent.,"Fan"
ISBN: 5-648-01853-3
Publication date: 1993
Number of pages: 375
Format / Quality: PDF
Size: 9,95 Mb
Language:Uzbek
<img src="http://photoload.ru/data/c1/e0/cb/c1e0cbb4cb4908aa45a611f0a9cc2d8d_pv.jpg" alt="Image"/>
Цитата:Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди
Болалик даври
Алишер Навоий 1441-йил 9-февралда Амир Темурнинг ўгли Шоҳруҳ Мирзо шоҳлиги даврида Ҳиротда туғилди. Замондошлари унинг ҳақида кўпинча "Низомиддин Мир Алишер" деб ёзадилар. “Низомиддин” – дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, "мир" - амир демакдир. Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина ҳам дер эдилар) темурийлар саройининг амалдорларидан, хонадоннинг ишончли кишиларидан эди. Онаси амирзода Шайҳ Абусаид Чангнинг қизи бўлган, исми маълум эмас. Алишернинг бобоси Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош (кўкалдош) бўлган экан.
Буюк шоир ўз асарларида ўз асарларида бу қутлуғ даргоҳга яқинлигидан ифтихор этишини баён қилади. Шунингдек, унинг таржимаи ҳолига оид айрим лавҳалар асарларида учрайди. Бу табаррук зот тўғрисидаги баъзи маълумотларни эса унинг замондошлари ўз китобларида берадилар.
Алишер сарой муҳитида яшаганлиги учун алоҳида тарбия ва назоратда ўсди. Кичиклик чоғидан шеър ва мусиқага ишқи тушди. Олиму фозиллар даврасида бўлди. Уч-тўрт ёшларида даврининг машҳур шоири Қосим Анворнинг бир шеърини ёд айтиб, меҳмонларни ҳайратга солди. Бир йилдан сўнг уни мактабга бердилар. У бўлажак султон Ҳусайн Байқаро билан бирга ўқиди. Унинг зеҳни ва иқтидори ҳақидаги гаплар эса эл орасида тарқалиб борди.
1447-йилда Шоҳруҳ Мирзо вафот этиб, темурий шаҳзодалар ўртасида тахт учун кураш бошланади. Ҳирот нотинч бўлиб қолади. Алишерлар оиласи Ироққа йўл олади. Йўлда, Тафт шаҳрида Алишер замонасининг машҳур тарихчиси, "Зафарнома" нинг муаллифи Шарафиддин Али Яздий билан учрашди.Раскрыть1452-йилда Абулқосим Бобур Мирзо Хуросон тахтига ўтиради, нотинчликлар босилади. Ғ иёсиддин Муҳаммад Сабзаворга ҳоким қилиб тайинланади . Алишер эса ўқишини давом эттиради . Мактаб ёш Алишерни ше ъ рият , адабиёт оламига олиб кирди . Бўлажаг шоир Са ъ дий Шерозийнинг " Гулистон ". " Бўстон ", асарларини , Фаридиддин Атторнинг " Мантиқ ут - тайр "("Қ уш манти ғ и ") ни сўнгсиз иштиёқ билан ўқиди . Айниқса , қушлар тилидан келтирилган ҳикоятлар ва уларнинг чуқур мазмуни Алишернинг ўй - хаёлини тамом эгаллаб олди .
"Мантиқ ут-тайр" хаёли Алишерга бир умр ҳамроҳ бўлди. Умрининг сўнгида эса "Лисон ут-тайр" ("Қуш тили") номи билан китоб ёзди. Бўлажаг шоир яна Низомий Ганжавий ва Хусрав Деҳлавий асарларини севиб ўқир эди.
1453-йилда Алишернинг отаси Ғиёсиддин Мауҳаммад вафот этади. Алишер Абулқосим Бобур ҳизматига кирди. Аввал Сабзаворда, сўнг Машҳадда яшади.Йигитлик даври
1457-йилда Абулқосим Бобур вафот этди. Ҳокимят тепасига Абусаид Мирзо келди. Ҳусайн Байқаро тахт учун курашга шўнғиб кетди. Навоий эса Машҳад мадрасаларида ўқишни давом эттирди. Дўстлар орттирди. Кекса шоир Камол Турбатийни шу ерда учратди. Турбатлик бу шоир Алишер билан бир байт муҳокамаси устида танишиб қолди.Шоир 1464-йилда Ҳиротга қайтади. Бироқ пойтахда уни нохушликлар кутади. Абусаид Мирзо у билан тахт талашаётган Ҳусайн Байқарони яқин кишиларини таъқиб ва тайзиқ остига олган, жумладан, тоғалари Мирсаид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийларни олдинма-кейин қатл эттирган эди. Улар истеъдодли шоирлар эди. Алишернинг ота мулки мусодара қилинган, ҳатто яшашаб тургани бошпана ҳам қолмаганди. У шаҳарда узоқ қола олмади.
Навоий 60-йилларнинг иккинчи ярмида Самарқандда яшади. Унинг бу шаҳарга келиши сабабини турлича талқин қиладилар. Хондамир, ўқиш учун келди, дейди. Тўғри у Самарқандда дин ҳуқуқшуноси ва файласуф Фазуллоҳ Абуллайс қўлида ўқиди. Заҳириддин Бобур уни Абусаид сургун қ илди дейди . Бунда ҳам асос бор . Абусаиднинг Алишерга муносабати ёмон эди . Шоир Самар қ андда дастлаб моддий қ ийинчилик ичида яшайди . Кейинро қ унга шаҳар ҳокими Аҳмад Ҳожибек ра ғ бат ва ҳоийлик кўрсатади . Ниҳоят , Самарқанд ўз гўзаллиги билан ҳам Навоийни мафтун этади . Шои уни " фирдавсмонанд "( жаннатмисол ) деб атайди ва унга ҳеч қачон " гарди фано " ўлтирмаслигини – заволикка юз тутмаслигини истайди . Навоий шу йиллари шоир сифатида жуда катта шуҳрат топа борди. 1465 – 1466-йилларда унинг мухлислари шеърларини тўплаб, "девон" тузадилар. Бу китоб бугун "Илк девон" номи билан машҳурдир. 1468-йил охрида Эронни эггалаш учун бўлган жангда Абусаид ҳалок бўлади. Ҳусайн Байқаро 1469-йилнинг бошида Ҳироти қўлга олади ва Самарқандга хат йўллаб, Навоийни ўз ёнига чақиради. Ҳусайн Байқаро уни давлат ишларига жалб этади. Муҳрдор қилиб тайинлайди.Давлат ва жамоат арбоби
Алишер Навоий 1469-1472-йилларда муҳрдор, 1472-1476-йилларда вазир бўлиб ишлайди. 1487-1488-йилларда Астрободга ҳокимлик қилди. Ҳусайн Байқаро уни ўзига ғоят яқин тутар, ҳар бир нарсада у билан маслаҳатлашар ва буни ниҳоятда қадрлар эди. Тўғри, Байқаро ва Навоий ўртасига учинчи киши аралашган, совуқчилик тушган пайтлар ҳам бўлди. Лекин ўз даврининг икки атоқли арбоби ҳамкорлиги жуда кўп синовлардан муваффақият билан ўтиб, авлодларга ўрнак бўлди. Ҳусайн Байқаро салтанатининг даслабки йилларида жуда нотинч кечди. Хондамирнинг ёзишича, у тахтга чиққан йилнинг ўзида Абусаид Мирзонинг ўғли Ёдгор Муҳаммад тахт даъвоси билан қўзғалди. Ҳусайн Байқаро унга қарши қўшин тортади ва ғалаба қозонади.
1470-йилнинг баҳорида Ёдгор Мирзо Астрободда яна бош кўтаради. Ҳусайн Байқаро Навоийни ёнига олиб, қўшин билан яна йўлга тушади. Худди шу пайт Ҳиротда қўзғолон бўлганлиги хабари келади. Ҳусайн Байқаро Навоийни унга катта ваколатлар бериб пойтахтга қайтаради. Навоий шаҳарда адолатни тиклаб, халқни тинчлантиради. Шундай тўқнашувларнинг бирида Ёдгор Мирзонинг қўли баланд келиб, пойтахдаги айрим кишилар унга қўшиладилар. Можароларни тинчлантириш мақсадида уйлангани Абусаиднинг қизи Робия Султонбегим эрига ҳиёнат қилиб, у сафарига кетганида пойтахтда иниси Ёдгор Мирзо номига хутба ўқитади. Юрт бир муддат Ёдгор Мирзо қўлига ўтади. Бу ҳол Ҳусайн Байқарога қаттиқ таъсир этади. Тушкунликка тушади. Навоий шундай пайтда унинг ёнида туради, тассали беради. Ўша 1470-йилнинг ўзида пайт пойлаб, Навоийнинг маслаҳати билан Мурғоб дарёси бўйларидан жуда қисқа муддатда Ҳиротга етиб келади ва БоғИ Зоғонда маишатдан чарчаб ухлаб ётган Ёдгор Мирзони қўлга олади. Шундан кейингина Хуросонда маълум муддат тинчлик, осойишталик қарор топади. Алишер ижод кишиси эди. У табиатан буюруқвозликдан ва ҳукмфармонликдан йироқ, тафаккур ҳамда тахайюлга мойил, ғоят нозиктаъб бир киши эди. Мансаб-лавозимлар ҳар қанча юксак бўлмасин унинг учун зил-замбил юк бўлиб, Ҳусайн Байқарога бўлган ихлос ва муҳаббатигина уни истеъфо беришдан сақлаб турар эди. Шунга қарамасдан, у садоқат билан хизмат қилди. ъДонишмаднлиги, тадбиркорлиги билан кўплаб ғалаёну қон тўкишларни олдини олди, урушларни ярашга айлантирди. Унинг бу фазилати, айниқса, 1972-1476-йиллардаги вазирлик фаолиятида яққол намоён бўлди. Ҳусайн Байқаро ҳокимят ишларида Навоийнинг ақл ва садоқатида таяниб иш кўрди. Уни, қаршилигига қарамасдан, юқори мартабаларга тайинлади, 1472-йилда эса "амир"(вазир)ликка қўйди. Буюк шоир "амири кабир" (улуғ амир), "амирул муқарраб" (подшога энг яқин амир) унвонларига мушарраф бўлди. Унинг вазирлик йиллари Ҳиротда ободонлик авж олган, маданият гуллаб, яшнаган давр бўлди. Улуғ амир ўзи бош бўлиб, сувсиз ерларга сув чиқарди, эски ариқларни тозаллатирди, янги каналлар қаздирди. Эски биноларни таъмир қилдириб, янгиларини қурдирди. Қанчадан-қанча мадрасалар, хонаҳоқлар солдирди.Ижод оғушида
Алишер Навоий шеърни, шоирликни ҳамма нарсадан баланд тутди. Вазирлик мартабасида туриб ҳам шеър ёзишни тўхтатмади. Атрофидагилар унинг бу ишига рағбат ва ҳурмат билан қарадилар. Шоҳ Ҳусайн Байқаронинг ўзи унга раҳнамолик қилди. Улуғ шоирнинг илк шеърий девонини мухлислари тузган бўлсалар, биринчи девони - "Бадое ул-бидоя" ("Бадиийлик ибтидоси")ни 1472-1476 йилларда шоҳнинг амри ва истагига кўра ўзи китоб қилди. 1485-1486-йилларда иккинчи девон - "Наводир ун-ниҳоя"("Ниҳоясиз нодирликлар") майдонга келди. Алишер Навоий 1481-1482-йилларда "Вақфия" асарини ёзади. Вақф деб бирор хайрли ишнинг сарфу харажатини таъмин қилмоқ учун ажратилган ер ёки мулкка айтилади. Алишер Навоийнинг энг катта орзуси достон ёзиш, биринчи навбатда, XII асрнинг буюк шоири Низомий Ганжавий (1141-1209) дан кейин шоирлик қудтарининг мезонига айланиб қолган "Хамса" яратиш эди. Низомийнинг "Панж ганж" номи билан тарихга кирган "Хамса"си 5 маснавийдан ташкил топган эди: "Махзан ул - асрор" ("Сирлар хазинас"), "Хусрав ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Ҳайф пайкар"("Етти гўзал"), "Искандарнома". Юз йилдан кейин унга Хусрав Деҳлавий (1253-1325) жавоб қилди. У ўз достонларини "Матла ул-анвор" ("Нурлар бошланиши"), "Ширин ва Хусрав", "Мажнун ва Лайли", "Ҳашт беҳишт"("Саккиз жаннат"), "Ойнайи Искандарий" (Искандар ойинаси) деб аталади. Лекин булар ҳаммаси форсий тилда ёзилди. Улардан форслар, шу тилни билганларгина баҳраманд бўлдилар. Ўз халқининг шундай ҳазинадан бебаҳра қолиши Навоийни қийнади. Навоий маслаҳатга устози Абдураҳмон Жомий ҳузурига боради. Жомий Навоийни бу ишга тезликда киришишга ундайди, унинг ўз кучи ва имкониятларига ишончини мустаҳкамлайди. Навоий беш достонни икки йилда тамомлайди. 1483-йилда ўз "Хамса"сини ёза бошлаб, 1485-йилнинг бошида югатади. Шоир ишлаган кунлар ҳисобга олинса, 54 минг мисралик улкан обида 6 ойда битказилади. Туркий тилда биринчи маротаба "Хамса" яратилади.
1480-1490- йиллар Навоий учун бадиий ижодда самарали давр бўлди . Шоир " Хамса " дан кейин кўп ўтмай , кетма - кет насрий китоблар яратди . У 1488-йилда ёзган "Тарихи мулки ажам" ("Ажам шоҳлар тарихи") шуларнинг бири эди. Бу асар "Муҳокамат ул-луғатайн"да "Зубдат ут-тавохир"("Тарихлар қаймоғи") деб ҳам аталади. 1480-йилларнинг охири, 1490-йилларнинг бошида Навоийнинг яқин дўстлари, устозларидан Саййид Ҳасан Ардашер (1489), Абдураҳмон Жомий (1492), Паҳлавон Муҳаммад (1493) кетма-кет вафот этдилар. Навоий уларга бағишлаб "Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер", "Хамсат ул-мутаҳаййирин", "Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад" асарларини ёзади. Бу асарлар насрий бўлиб, шоирнинг бу улуғ замондошлари ҳақидаги мемуар хотираларидан ташкил топган эди. 1491-йилда муаммо жанрига бағишланган "Рисолайи муаммо" (иккинчи номи "Муфрадот") рисоласини ёзи. Навоий замонасида муаммо жанри кенг тарқалган бўлса - да, асосан, форс тилида ёзилар эди. Навоий ўзбек тилида муаммо ёзган илк ўзбек шоирларидан бўлди. "Хазойин ул-маоний"га унинг 52 муамоси киритилган. Шоирнинг форс тилидаги муаммоларини эса 500 чамалайдилар. Навоийнинг 1490-йиллардаги энг катта хизматларидан бири "Хазоин ул маоний" ("Маънолар хазинаси")ни тузиш бўлди. 1492-1498-йилларда тартиб қилинган 4 қисм девондан иборат бу улкан шеърий куллиёт шоирнинг туркий тилда ёзилган деярли барча лирик шеърларини қамраб олган эди. Шоир 7-8 ёшидан 20 ёшигача бўлган даврни умрининг навбаҳори ҳисоблади ва шу давр девонини "Ғаройиб ус-сиғар"("Ёшлик ғаройиботлари") деб атади.Ҳаётининг сўнгги йиллари
1498- йилда Алишер Навоий " Мажолис ун - нафоис " ни қайта кўздан кечириб , тўлдирди . Шоирлар ададни 459 тага етказди . Шу йили ёшлигидан қалбида муҳирланиб келган " Мантиқ ут - тайр " га жавоб ёзади . " Лисон ут - тайр " Навоий ижодини якунловчи асарлардан биридир . Буюк шоир 1498 -1499 йилларда хатларини тўплаб , " Муншаот " тузди . Унда 88 та хат жамланган бўлиб , уларнинг аксарияти шоирнинг шоҳ ва шаҳзодаларга йўлланган . Шоирнинг 1500- йилнинг охирларида ёзиб тугатган " Маҳбуб ул - қулуб " асари унинг энг сўнгги асари бўлиб қолди . Навоий 1501- йилнинг 3- январида вафот этади . Бутун ҳалқ - шоҳда гадогача , олимдан чўпонгача , шоирдан деҳқонгача улу ғ фарзандининг ўлимига қай ғ у ва изтироб билан мотам тутади .Насрий асарлари
Навоий меросининг салмоқли қисми насрий асарлардан иборат. Улар ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-талимий ва илмий-фалсафий ёналишдадир.
Маҳбубул-қулуб (1500-01) Навоийнинг сонгги йирик асари болиб, унда улуг мутафаккир адибнинг ҳаёти давомидаги кузатишлари, топлаган бой тажрибаси оз юқори даражасида аксини топган. Уч қисмдан иборат бу асарда Сориун-носнинг афол ва аҳволининг кайфияти (1), ахлоқий муаммолар (2), мутафарриқа фавойид ва амсол сурати (3) масалалари ифодаланган.
Хамсатул-мутаҳаййирин(Беш ҳайрат,1494) асарида устози ва дости Абдураҳмон Жомий, унинг ҳаёти лавҳалари, тариқати, ёзишмалари, асарлари ҳақида ҳайратомуз ҳикоялар келтирилади.
Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер (1488-89), Ҳолоти Раҳлавон Муҳаммад(1493) асарлари маноқиб-ҳолот ёналишида болиб, уларда шоирга устозлик қилган буюк шахслар ҳаёти, фаолияти ёритилган.
Муншаот (1498-99) Навоийнинг мактублари топлами (жами 88 та хат) болиб, улар согинчлик хатлари, навроз табриклари, тазияномалар, сиёсий огитлар, сулҳномалар ва бошқа ёналишлардадир. Улар Ҳусайн Бойқаро , Бадиуззамон ва бошқа тарихий шахсларга битилган . 1480-1490 йиллар Навоий учун бадиий ижодда самарали давр бўлди . Шоир ” Ҳамса ” дан кейин кўп ўтмай кетма - кет насрий китоблар яратди у 1488 йилда ёзган ” Тарихи мулуки ажам ” шуларнинг бири эди . Бу асар ”Муҳокаматул ул-луғатайинда” да ”Зубдат ут-таворих” деб ҳам аталади. Китобнинг асосий ғояси ўтган шохларнинг ҳаёти қилган ишлари орқали замондошларига ибрат сабоқ бермоқдир. Дунёда нимаики бор ўткинчидир. Биргинда нарса боқий, у ҳам бўлса, адолатдир. Навоий Хусайн Байқаро ни шундай адолатпарвар шохлардан хисоблайди ва унинг тарихни ёзажгини айтади бироқ унинг ниятлари амалга ошмай қолди. Шунингдек Навоийнинг ”Тарихи анбиё ва ҳукамо”, ”Сирож ул-муслимин” асарлари ҳам ибрат ва панд мазмунини кўзда тутган эди.
1491 йилда муаммо жанрига бағишланган ”Рисолайи муаммо” рисоласини ёзди. Ҳадислар асосида 40 рубойини ўз ичига олган ”Арбаин” ҳам шу йиллари юзага келди.
1495-1496 йилларда ”Насойим ул-муҳаббат” ни ёзиб тугатди. Бу асар шарқда ўтган машҳур шай ҳ лар сўфийлар ҳаёти ҳақида маълумоит берувчи тазкира эди. Бу таскира Абдураҳмон Жомийнинг ”Нафоҳат ул-унс” номли китобининг эркин таржимаси эдик. Алишер Навоий уни янги маълумотлар билан бойитди, биринчи навбатда туркий халқ вакилларига кенг ўрин ажратди 750 шайх ҳақида маълумот берувчи бу асарда тасаввуф тариқатлари, қонун қоидалари сўфийларга ҳос ҳусусиятлар улар ҳаётига касб корига оид лавҳалар ўрин олган бўлиб тасаввуфни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Жумаладан, унинг Яссавийга оиуд маълумотлари қимматли ҳисобланади. 1998 йилда Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” ни қайта кўздан кечириб тўлдирди шоирлар адади 459 тага етқазди. Шу йил ёшлигидан қалбида муҳрланиб келган ”Мантиқ ут-тайр” га жавоб ёзади.
1500 йил оҳирларида ёзган ”Маҳбуб ул-қулуб” асари унинг сўнги асари бўлиб қолди. ”Маҳбуб ул-қулуб” тузилишига кўра уч қисмга бўлинади: Ижтимоий табақалар, Аҳлоқ одатлар ва Панд ҳикматлар
Жанрига кўра насрда ёзилган . Айрим ўринлардагина шерий парчалар келади . У парчалар кўпинча фикрни ҳулосалаш ёки баёнга зийнат бериш учун келтирилади . Шоир насрий баёнда сажъга риоя қилади қилади. Асардаги фикр мулоҳозалар, ноёб кузатишлар милатимизни асарлар оша тарбиялаб келган ахлоқ одоб, туруш туруш турмушнинг мазмун моҳиятини англашда муҳимдир. Бадий жиҳатидан эса асар ўзбек насри тарраққиётида бетакрор аҳамиятга эга.Илмий-филологик мероси
Мажолисун-нафоис (1490-91; 1497-98) тазкираси турк тилидаги ёзилган дастлабки тазкира болиб, унда шоир саккиз мажлис доирасида 459 шоир ва адиб ҳақида малумот берган. Биринчи ва иккинчи мажлисда тазкира тартиб берилганда ҳаёт болмаган шоирлар, учинчи мажлисда шоирнинг замондошлари, тортинчи мажлисда бешинчи мажлисда Хуросон, олтинчисида Моварауннаҳр, Кичик Осиё ва Эрон, еттинчи ва саккизинчи мажлисларда темурийлар сулоласига мансуб ижодкор шоҳ ва шаҳзодалар ҳақидаги малумотлар жамланган. Асар Фаҳрий Ҳиротий (1521-22), Муҳаммад Қ азвиний (1522-23), Шоҳ Али Абдулали (1598) томонидан уч марта форс тилига таржима қ илинган .
Навоий Муҳокаматул-лугатайн асарини оз замонидаги туркий лаҳжалар, зиёлилар нутқи, бадиий ва илмий асарларнинг лексик-грамматик хусусиятларини форсий тил хусуситлари билан қиёслашга багишлади. Жонли халқ тилида қолланилган коплаб созларни асарга киритиб, адабий тилда қолланилишига сабабчи бўлди. Озигача ишлатилган созларни янги мано қатламларини очди. Озбек тили грамматикасини Маҳмуд Кошгарийдан сонг илмий асосга солди. Озбек тилининг бадиий ва эстетик имкониятлари кенгайишига сабабчи бўлди. Форс ва турк тилларида яратилган энг йирик ва этиборли асарларга мурожаат қилди, шоир ва олимларни тил истиқлоли учун курашга чорлади.
Аруз назариясига багишланган Мезонул-авзон (1492) асарида араб ва форс арузи қоидаларини туркий тилда аниқ ва равон тушунтирди. Турк ёзма ва огзаки шерияти намуналарининг вазн хусусиятларини органди. Туркий аруз табиатини ёритиш билан бирга турк шерияти мураккаб аруз тизимини бойитганини англатди. Баҳрлар ва доиралар ҳа қ идаги тасаввурни кенгайтирди . То ққ изта янги вазн ва шерий шаклни ани қ лади . Турклик тарихида илк бор миллий вазн ҳақидаги қарашларни илгари сурди.
Навоийнинг илмий - филологик меросини мунтазам тадқиқ қилиш 20 асрнинг 20- йилларидан ёлга қойилди . Бу ёналишда Фитрат , Ойбек , А . Садий , О . Шарафиддинов , А . Ҳайитметов , И . Султон , Ҳ .Қ удратуллаев каби адабиётшунос ва А . К . Боровков , О . Усмонов , А . Рустамов каби тилшунос олимларнинг ишлари этиборли .Тарих ва иқтисодга оид асарлари
Тарихи мулуки Ажам (Ажам шоҳлари тарихи,1488) қисқа тарих болиб, Эрон шоҳлари хроникаси баён қилинган Тарихи Табарий, Шоҳнома асарларини мантиқан толдиради, улардаги фактларни изчил илмий тизимга солади. Афсонавий шоҳ Каюмарсдан сосонийларнинг сонгги вакили Язди Шаҳриёргача болган шоҳлар тарихини, мифологик талқинини беради.
Тарихи анбиё ва ҳукамо (Пайгамбарлар ва ҳакимлар тарихи, 1485-1498) асарининг биринчи болимида Қиссасул-анбиёлар ананаларини давом эттириб, Одам алайҳис-саломдан Нуҳ, Исо, Мусо, Яқуб, Сулаймон, Юсуф, Довуд каби пайгамбарлар тарихига оид қиссалар келтиради. Навоий Луқмони ҳакимга ҳам анбиёлар қаторидан жой беради. Асарнинг Ҳукамо зикрида деб номланган иккинчи болимида инсоният тарихида чуқур из қолдирган донишманд ҳакимлар Фишогурс, Жомосп, Буқрот, Суқрот, Афлотун, Арасту, Болинос, Жолинус, Батлимус, Бузургмеҳр ҳақида ибратли ҳикоялар келтиради, уларнинг донишмандлиги, илмий кашфиётлари сири қисқа сатрларда талқин қилинади.
Вақфия (1481) асарида вақф ерлари, мулклари, уларнинг миқдори, улардан фойдаланиш, вақф мулки ва маблаги эвазига қуриладиган бино ва иншоотлар, бу ёналишда мадраса ва хонақоҳларда орнатилган тартиблар ҳақида фикр юритди. Навоий оз ихтиёридаги маблаглар ҳисобига қурилган хайрия муассасалари, илмий-маданий бинолар ва богларни санаб отди. Асар Навоий ва Ҳусайн Бой қ аро муносабатларини органиш учун ҳам муҳим ҳужжатли манбадир .
Тарих ва и қ тисодий ёналишдаги асарлари Н . Веселовский , Якубовский , Я . Гуломов , В . Зоҳидов , Б . Аҳмедов каби олимлар томонидан органилган .Араб ва форс тилларидаги асарлари
Алишер Навоий форс тилида ёзган шерлари асосида Девони Фоний тузилган болиб , унинг му қ аддимасида Ситтаи зарурия ( Олти зарурат ) ва Фусули арбаа ( Торт фасл ) форсий қ асидалари мажмуалари берилган .
Ситтаи зарурия топламидаги қасидалар Руҳул-қудс (Муқаддас руҳ), Айнул-ҳаёт (Ҳаёт чашмаси), Туҳфатул-афкор (Фикрлар туҳфаси), Қутул-қулуб (Қалбдар гизоси), Минҳожун-нажот (Қутилиш ёли), Насимул-хулд (Жаннат насими) каби номлар билан аталади. Улар Хоқоний, Деҳлавий, Салмон Соважий, Абдураҳмон Жомий асарлари руҳида, уларга фалсафий-мантиқий жавоб тарзида ёзилган.
" Фусули арбаа " да Султон Ҳусайн Бой қ аро мадҳидан сонг Баҳор , Саратон , Хазон ( Куз ) ва Дай (Қ иш ) васфидан иборат .
Муаммо жанри қоидаларига багишланган Муфрадот (1485) форс тилидаги илмий асарида мумтоз шериятдаги бу жанрни назарий жиҳатдан асослади. Муаммо ва уни ифодаланган жанрлар рубоий , қита , туюқ , айрим ҳолларда газал муносабатини англатди . Муаммоларни ечиш усулларини оргатиш баробарида 121 та мисол келтирди .
Навоийнинг араб тилида Сабатул - абҳур ( Етти денгиз ) номли диний - тасаввуфий руҳда луғат характеридаги асар ёзгани малум . Бироқ бу асар нашр этилиб , етарли даражада органилмаган . Алишер Навоийнинг форс тилидаги мероси Фитрат , Ҳ . Сулаймон , Н . Маллаев , Ш . Шомуҳамедов , Р . Воҳидов , Болтаева томонидан органилган .
Навоий даҳоси туфайли инсоният тарихида дунёнинг турли жойларида яшаётган туркий халқлар якқалам қилинди, миллат манавий мероси умумжаҳон хазинасидан мустаҳкам орин олди. Мустақил Озбекистонда Навоийни англаш давлат сиёсати даражасига котарилди. Республикадаги энг йирик вилоятлардан бири ва унинг маркази, Озбекистон Давлат мукофоти, ОРФА Тил ва адабиёт институти, опера ва балет академик театри, Озбекистон Давлат кутубхонаси, Самарқанд Давлат университети ва бошқа юзлаб маданий-марифий муассасалар, жамоа хожаликлари улуг шоир номи билан аталади.Хамсачилик тарихидан
Навоийнинг эпик асарлари дейилганда биринчи навбатта кўз олдимга “Хамса” келади.Хамса бешлик демакдир Бинобарин, у беш мустақил достондан ташлкил топган ва хар бир достон маълум бир мавзу воқеани кенг ва атрофлича маснавий ёъли билан ёритиб беради. Шарқ адабиётида биринчи бўлиб Хамсачиликни бошлаб берган киши буюк Озарбайжон шоири Низомиддин Ганжавийдир. У 1173-1179-йилллар оралиғида Арзинжон ҳокими Фахриддин Бахромшоҳга бағишлаб, ”Махзан ул асрор” (Сирлар хазинаси) номли панднома – насиҳатнома ёзади, 1180-1181-йилларда Ироқ хукмдори Тўғрул II нинг илтимосига кўра мухаббат ва қаҳрамонликни ифодаловчи “Хусраф ва Ширин “достонини яратади. Шарқ адабиётида ҳамсачилик анъанаси пайдо бўлди. Шунга кўра ҳар бир асар “Хамса“ деб аталмоғи учун: 1- у беш достондан ташкил топмоғи.2- биринчи достон албатта панд насихат руҳидаги тарихий, ахлоқий, фалсафий бўлмоғи 3-дан Ҳусраф ва Ширин можороларига бағишланмоғи.4- учунчи достон Лайли ва Мажну муҳаббатини мавзу қилиб олмоғи 5- тўртинчи достон Бахром бешинчи достон Искандар ҳақида ёзилмоғи шарт эди.
Навоий “Хамса”си XV асрдаги халқимиз маънавий тараққиётининг кўзгуси бўлиб, унда ўша даврнинг ижтимоий турмушу,халқнинг фаровон урф-одатлари дин-диёнат,ахлоқ-одоб ҳақидаги қарашлари ўз аксини топган. Навоий “Хамса” си яхли асардир. Буюк шоир унда замонасининг барч долзарб масалаларини қаламга олади. Уларга жавоб излайди. Ҳар беш достон бир - бири билан ич - ичидан мустаҳкам боғланган . Масалан : “ Ҳайрат ул - аброр ” да шоир умр ва унинг мазмунини , жамият ва инсон , табиат ва инсон каби саволларни қўйса кейинги достонларда муайям тақдирлар воқеалар висолида уларни очишга ҳаракат қиладиХайрат ул-аброр
Навоий давр анъанасига риоя қилган ҳолда бошқа асралари сингари достонларига ҳам арабча ном берди ва “Хамса” даги биринчи достонни “Ҳайрат ул-аброр“ деб атади. У бугунги ўзбек тилида “Яхши кишиларнинг ҳайратланиши“ деган маънони беради. Достоннинг хажми 3988байт бўлиб 64 боб, 20 та мақолатдан ташкил топган. У арузнинг сари бахрида ёзилган . Асар анъанавий муқаддима “ Хамд ” ва “ Наът “ билан бошланади . “ Хамд ” да оллоҳнинг мақтови сифатлари , “ Наът ” да пайғамбаримиз мадҳи берилади . Навоийнинг дунё ҳақидаги қарашлари шу муқаддимада ўз аксини топган . Унингча дунёнинг боши ҳам охири ҳам , яратувчи ҳам , кузатувчи ҳам оллоҳдир .
Икки боб устозлар таърифига бағшланган. Икки боб ва ундаги маъно ҳақида. Сўнг Ҳусайин Байқаро ҳақида, улуғ пирлари Баҳавуддин Нақишбанд, Хўжа Ахрорга бағишловлар келади. Нихоят 22-бобда мақолат билан бошланади. Биринчи мақолат Ислом ҳақида иккинчи мақолат Имом ҳақида, учунчи мақолар шохлар ҳақида. Мақолат охирида Шох Ғозий ҳикоят берилади. Достондаги бир қатор одоб-ахлоқ мақолатлари берилади. Чунончи бешинчи мақолат Карам ҳақида. Карамнинг маъноси кенг. У меҳр-марҳамат кўрсатиш, саҳийлик қилиш, эхсон этиш кабиларни англатади. Саҳийлик инсондаги хислатларнинг унг улуғи, бахиллик энг тубанлиги. Бироқ ҳар нарсанинг ҳам меъёри бор. Ортиқча саҳийлик исрофдир. Исроф эса бахиллик билан баробар. Қолаверса, хар қандай сахийлик хам маълум тартиб бор. Масалан:фақат довруғ учунгина мол дунё совурмоқ сахийликдан эмас, хатто ақлдан ҳам эмас. Бу даврда яшаб ижод қилган шоирлар ва алломалр ”Аҳсанаҳу-акзабаҳу” (енг яхши шер – энг ёлғоншеърдир”деб қараганлар .Низомий Ганжавийнингф ”Махзан ул-асрор”га 40 дан ортиқ назира ёзилган, Шундан учтасигина чиғатой тилида. Шунинг биттаси мана шу ”Хайрат ул аброр” бўлдиФарҳод ва Ширин
Алишер Навоийнинг мукаммал инсон ҳақидаги орзу - ўйлари ” Хамса ” нинг иккинчи достонида Фарҳод тимсолида ўз аксини топган . Бу мавзу аслида эски бўлиб , муайян тарихий шахсларга бориб боғланган . У илгари кўпроқ ” Хусраф ва Ширин шаклида машҳур эди . 590- йилда тахтга чиқиб 628- йилда ўлдирилган Эрон шоҳи Хусраф Парвезнинг гўзал Ширинга бўлган муҳаббати кўпгина тарихий асарларда қайд этилган Низомийда тасвирланишича Хусраб Эрон шоҳи Хурмузнинг тилаб олган ўғли бўлган . Хусрафга Ширин ҳақидаги маълумотни яқин дўстларидан бири Шобур етқизади . Бу Низомийнинг ” Хусраф ва Ширин ” дан .
Навоий ”Хусраф ва Ширин”даги яратувчилик ва севги достонини Шарқ достони деб атаган. Ишнинг икки инсон ҳаётининг мазмум-моҳияти деб ҳисоблайди. Бу ишқ шунчаки иш эмас,балки илоҳий ишқдир. Навоийда бу икки тушунчани бир-биридан ажратиб олиш мушкул. Кўпинча уларнинг бири иккинчисидан фарқли ва бир-бирини тўлдириб боради. Шоир бунга муқаддимадаёқ ишора қилади. Навоий ”Фарход ва Ширин” муқаддимасида унинг исмини тилга олади. Асарда Фарҳоднинг ғам-алам ўз бағрига олади. Буни кўрган отаси унга тўрт фасилга бағишлаб қасрлар қуриб беради. Ҳар фаслга мос шоҳона базлар бошланади. Бироқ Фарҳодда ўзгариш бўлмайди. Унинг ўзгариши учун отаси тахтни ҳам инъом атади. Фарход ва Ширин достонида тасвирланган воқеанинг жазибадорлигига кўра ҳам эътороз билан,ёзилганлиги жиҳатидам ҳам ёзма досточилиғимизнинг энг гўзал наъмуналаридан бўлиб қолади. Айниқса достондагисувсиз жойларга сув чиқариш билан боғлиқ воқеалар халқимизнинг асрий орзуларига ҳамоханг тушганлиги учун бу асарнинг халқ орасида шухрати нихоят каттадир.
” Фарход ва Ширин ”, номлари қ ўйилган жойлар , манзиллар кўпайиб боради . Фарҳод ва Ширин достони шу мавзуда ёзилган асарлар сингаридир. Асарнинг охирига Фарҳод ота –онасига юксак ҳаётсеварлик туйғуларини намоиш этиб, вафот этади.Лайли ва Мажнун
Шарқ адабиётида севги ҳақидаги битилган достонлар орасида “Лайли ва Мажнун” дай дардли ва ғамгинлини топиб бўлмайди. У нақадар ғамгин бўлса шу қадар шухрат топган. Уни мутахассилар Ғарбдаги “Ромео ва Жулета” дан ҳам машҳурроқ ҳисоблайди. Бу қ исса қ анчалик ғамгин ва машҳура бўлса шунчали қ адимий ҳамдир . Ушбу мавзуда адабиёт оламида салкам Х III- асрдан буён шеър ва достон битилиб келади . Қ иссанинг келиб чиқиш манъбаи қадим араблар ҳаёти билан боғлиқ воқеаларга бориб тақлади . Мажнунни баъзилар тарихий шахс асл исми : Қ айс ибн Мулаввах ёшлигидан туя боқиб юрганда амакисининг қизини севиб қолган шахс деса , иккинчи бир фикрлар у тўқима оброз дейишади . Навоийнинг ”Лайли ва Мажнуни”да руҳият тасвирига алоҳида эътибор берилган. Асар воқеаси хайбатли тун тасъвири билан бошланган. ”лайли” дегани ҳам ”тун” дегани.
Достоннинг энг таъсирчан жойларидан бири Мажнунинг каъбага олиб борилишидир . Достоннинг охирида ” Иш таърифи ” да деган боб келади . Шоир унда Лайли ва Мажнун тақдирида афсонага ўраб берилган мазмумнни шархлайди . Навоийнинг ”Лайли ва Мажнунни” мазкур сюжетнинг ишланиш тарихида алоҳида бир босқич бўлиб қолди. Навоийга юксак бахо берди . Қ исса халқимиз орасида кенг ёйилди . У ҳақида халқ достони майдонга келди . Фозил Ёълдош ўғли тилидан ёзиб олиниб , нашр этилган шу номдаги достон бунга мисолдир .Сабъаи – сайёр
"Саббаи сайёр" хамсанинг тўртинчи достони бўлиб, ишқий саргузаст ҳарактеридадир. Асарнинг бош қаҳрамони Бахром. Бахром шарқда Марс юлдузининг номи. Арабчаси- Миррих. Бахром кўпинча жангу жадаллар, фитна ёғмонлар тимсоли сифатида келади. Тарихчилар бун омни Эроннинг сосоний ҳукмдору БараххонВ (420-438-йилларда подшолик қилган) билан боғлайдилар Халқ орасида Бахром”Гўр” лақби билан машҳур бўлган. Гўр деб қулонни айтганлар Бахромни дастлаб Фирдавсий ўз “Шоҳнома”сида тасвирлаган. “Саббаи сайёр” 38боб, 5000 байтдан иборат бўлиб, асар воқеалари 12-бобдан бошланган. Бахром ети иқлим шоҳи. Овда уни излаб келаётган Монийни учратади. Моний Хитойлик бир савдогарнинг ғозал қизини Дилором ҳақида ҳабар беради. Достонда Бахром гўрДилором билан бирга бўлади. Бахром уни жуда севади. Дилором билан бирга овга борганида маст ҳолатида уни ўлдириб, Саҳрои кабрга ташлаб юборишини буюради. Буниг сабаби асарнинг ўзида берилган. Мастликдан қайтгандан сўнг Бахром нима қилиб қўйганини ўйлаб канизларидан сўрайди ва уни топиб келишини буюради. Саҳрои кабрда Дилоромни топа олмаган канизлари, уни бирон-бир йиртқич ҳайвон еб кетган деб гумон қилади. Шундан сўнг Бахромни ғам алам эгаллайди. Дилоромни эса шу саҳродан Хоразм юртига кетаётган савдогарлар билан қўшилиб кетади ва у ерда барча дардларини бир инсонга айтиб беради. Бахром камалак рангига мослаб “Еттита қаср” қурдиради. Биринчи қаср қора нарсалар,қоронғу. Охиргиси оқ- нарсаларнинг поклигини билдириб яхшиликга етаклайди. Бахром еттинчи қасрда Дилором ҳақида эшитиб уни топдириб келади ва улар яна биргаликда овга чиқишади. Улар битта кийикнинг орқасидан қувиб, балчиққа ботган,чакалакзорга кириб,ҳаммаларини балчиқ ютиб кетади. Саббаи Сайёр ети сайёра деган маънони билдиради. Саббаи- сайёр достони барчага бирдек маълум.Садди Искандарий
“Садди Искандарий” Ғарб-у Шарқ даги энг машҳур сиймолардан жаҳонгир Искандарга бағишланган бўлиб, “Хамса” нинг якунловчи достонидир. Искандар таруихий шахс бўлиб Александр Македонский (356-323) нинг шарқча номидир. Навоий Искандар ҳақидаги китобларда унинг одамхўр ажийлардан сақланиш учун улкан бир девор қардиргани айтилади. Бу деворни тарихан қай даражада аниқ ва тўғрилиги ҳақида бир нарса дейиш қийин. Лекин унинг катта расмий маъноси бор У эзгулик ва ёруғлик ўртасида девор. Бу деворни барча халқлар биргалашиб қурадилар. Навоий шу тариқа Искандарнинг жаҳонгирлигига эмас, инсон парварлигига диққатни қаратади.
“Садди Искандарий” Навоий “Хамса” сида энг йирик достондир. У 89-боб, 7215 байтдан ташкил топган. Асар воқеалари Искандарнинг туғилишидан бошланади. Искандарнинг насл-насаби борасида антиқ замонлардан буён олимлар турлича фикрлар билдиради. Баъзилар уни Эрон шоҳи Доро II нинг ўғли деб кўрсатадилар, баъзилар эса Миср фиръафвинларга олиб бориб боғлайди.
<img src="http://photoload.ru/data/ba/86/c5/ba86c5ec4e962a26dd8a9a3737b5a855_pv.jpg" alt="Image"/><img src="http://photoload.ru/data/d8/94/55/d89455f8bb08e00f00da88e2d0113e3c_pv.jpg" alt="Image"/><img src="http://photoload.ru/data/55/32/20/5532207d818accd95e85574d7522eca5_pv.jpg" alt="Image"/>
<div align="center">Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: