Odil Yoqubov.Tanlangan asarlar. To'rt jildlik. I-jild. Adolat manzili.Roman.Muqaddas.Qissa

<b>Tanlangan asarlar. To'rt jildlik. I-jild. Adolat manzili.Roman.Muqaddas.Qissa
Танланган асарлар. 4 жилдлик. 1 Жилд: Адолат манзили.Роман. Муқаддас.Қисса</b>
Author: Odil Yoqubov/Одил Ёқубов
Publisher: Toshkent.,'Sharq'
Publication date: 2005
Number of pages: 272
Format / Quality: PDF
Size: 9,4 Mb
Language: Uzbek

Цитата:<div align="center">Одил Ёқубов
Одил Ёқубов 1926 йили хизматчи оиласида туғилди. 1944 йилда ўрта мактабни тугатиб, 1945-1950 йилларда ҳарбий хизматни ўтади. 1951-1956 йилларда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факультетида таҳсил олди. Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи, “Литературная газета”нинг республикамиз бўйича махсус мухбири, “Ўзбекфильм” киностудиясида ва Кинематография давлат қўмитасида бош муҳаррир, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир ўринбосари, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бош муҳаррири, Ёзувчилар уюшмаси раиси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси раиси ва Марказий Осиё халқлари маданияти ассамблеясининг биринчи вице-президенти лавозимларида хизмат қилди.
Одил Ёқубов катта ва сермазмун ижод йўлини босиб ўтди. Адибнинг биринчи йирик асари “Тенгдошлар” қиссаси 1951 йилда нашр этилди. Қарийб ярим асрлик ижодий фаолияти давомида Одил Ёқубов яратган ўнлаб насрий китоблар, жумладан, “Икки муҳаббат”, “Муқаддас”, “Қанот жуфт бўлади”, “Биллур қандиллар”, “Излайман” каби қиссалар, “Ер бошига иш тушса”, “Улуғбек хазинаси”, “Диёнат”, “Оқ қушлар, оппоқ қушлар”, “Адолат манзили” сингари романлар адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин эгаллади.
Меҳнаткаш ва бағрикенг халқимизнинг мураккаб тарихи ва бугунги ҳаёти катта маҳорат билан акс эттирилган бу асарларнинг аксарияти кўпгина хорижий тилларга таржима қилиниб, чет элларда чоп этилган.
Одил Ёқубов бадиий проза билан бир қаторда драматургия ва публицистика жанрларида ҳам самарали ижод қилиб, ўзининг ёрқин истеъдодини намоён этди.
Атоқли ёзувчининг ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” фахрий унвони, Давлат мукофоти, “Дўстлик” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан тақдирланган эди.
Одил Ёқубов 2009 йил 21 декабрь куни 83 ёшида вафот этди.
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Password: turklib</div>
Remarks: Kitobning elektron nusxasi www.ziyouz.com sahifasi tomonidan tayyorlangan.
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок:
