Onore de Balzak. Sag'ri teri tilsimi

<b>Sag'ri teri tilsimi / Сағри тери тилсими</b>
Author: Onore de Balzak / Оноре де Бальзак
Translator: Mirziyod Mirzoidov & Mahkam Mahmud
Publisher: T.,G'afur G'ulom nomidagi nashriyot
Publication date: 1981
Number of pages: 224
Format / Quality: PDF
Size: 14 Mb
Language: Uzbek
Цитата:<div align="center">
Устозларнинг хотирлашича, Ойбек домла жаҳон адиблари орасида Бальзакни кўпроқ мутолаа қилган экан. Кимдир менга мазкур француз адибининг бирор машҳур асари билан “Қутлуғ қон”ни қиёсий ўргансангиз, Ойбек маҳорати сирларини кашф этган бўлардингиз, дегани ёдимда. Афсуски, мен бу маслаҳатга ўша вақтда эътибор бермаган эканман.
Бальзак бошқа буюк француз адиби Стендаль билан бир даврда яшаган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам Франциянинг ўша даврдаги ҳаётини кузатиб, мушоҳадалари асосида ёстиқдек-ёстиқдек китоблар битган. Аммо Стендаль, Андре Моруа ёзганидек, персонажлари ёрдамида фақат ўзининг руҳий дунёсини очган бўлса, Бальзак “бутун бир оламни бунёд этганки, бу олам бир вақтнинг ўзида ҳам унинг даврига, ҳам бошқа барча даврларга тааллуқлидир”.
Бальзак рус шоири Пушкин билан бир йилда (1799) туғилиб, ундан 13 йил кейин, 1850 йили ҳаётдан кўз юмган. Ана шу 13 йил унинг учун айниқса самарали бўлган. Аввало, у ёшлик ва йигитлик фаслларида ёзган битикларидан воз кечган ва ўз олдига ғоят улкан вазифани қўйган. У буюк итальян шоири Дантенинг “Илоҳий комедия”си ўрта асрларда Европа халқлари ҳаётига қандай зўр таъсир кўрсатган бўлса, XIX аср ҳаётига ана шундай таъсир кўрсата оладиган асарлар туркумини яратишга аҳд қилган ва бу туркумни “Инсоний комедия” деб атаган. У, Дантедан фарқли ўлароқ, ўз туркумида нариги дунё воқеаларини ва кишиларнинг у дунёдаги ҳаётини эмас, балки ўзи гувоҳ бўлган давр ҳодисаларини, замондошларининг серқатлам ва мураккаб ҳаётини акс эттиришга бел боғлаган. Бальзак “Ахлоқий этюдлар”, “Фалсафий этюдлар”, “Таҳлилий этюдлар” деб аталган уч туркумга жо бўлган романларида, адабиёт тарихчилари ёзганидек, XIX асрдаги француз жамияти анатомиясини очиб ташлайди.
Шуниси ғаройибки, Бальзак болалик йилларида касалманд бўлгани сабабли ота-онаси уни ҳатто ўқишдан ҳам олиб қолишган экан. Аммо вилоятда (Турда) туғилган йигит оиласи билан Парижга кўчиб келганидан сўнг, таълим олгани адлия соҳасини танламай, Сорбоннада машҳур француз олимларининг адабиёт бўйича маърузаларини тинглаб, ёзувчи бўлишга қарор қилади. Табиат нимжон бир йигитга шундай куч ва ирода ато этган эканки, у тинимсиз меҳнат ва машқ орқасида ҳам жисмоний, ҳам ижодий жиҳатдан забардаст шахс даражасига эришади. Ўз олдига зодагонлик рутбасини олиш, депутатлар палатасига ва Франция академиясига аъзо бўлишдек юксак мақсадларни қўяди. Аммо минг хил ҳаётий ва ҳавойи орзулар қанотида яшаган адибнинг бош мақсади буюк итальян шоири билан рақобатлашиш эди.
“Инсоний комедия” олтмишдан зиёд романдан иборат. Бу романлар марказида ноёб истеъдодини тўлиқ намоён этиш имконига эга бўлмаган ночор инсон тақдири туради. Биз “Ғойиб бўлган дурдона” ҳикоясида ҳам шундай қаҳрамон тақдири билан танишамиз. Томчида қуёш акс этади, деганларидек, шу ҳикояда ҳам Бальзакнинг нафақат беназир адиблик маҳорати, балки ўзи тасвирламоқчи бўлган кишилар, воқеалар, соҳаларни бениҳоя пухта билиши яққол кўринади ва бизни ҳайратга солади.
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок:
