Oybek. Bolalik ( Bolalik xotiralarim). Qissa
<b>Bolalik.Qissa. / Болалик.Қисса</b>
Author: Oybek / Ойбек
Publisher: Toshkent.,'Yosh gvardiya'
Publication date: 1963
Number of pages: 274
Format / Quality: PDF
Size: 10,9 Mb
Language: Uzbek
Цитата:<div align="center">
Aдибнинг дўсти ва ижодининг йирик тадқиқотчиси Ҳ.Ёқубов «Болалик» қиссаси ҳақида фикр юритаркан, уни «Ойбекнинг тарихий темалардаги баъзи бир асарларининг илк илҳом манбаини аниқлаш, улардаги айрим образларнинг асл аждодларини, прототипларини топиш, уларнинг моҳиятига кириш учун бир «калит» ҳамдир» деб таърифлаган эди. Дарҳақиқат, эътибор қилинса, «Болалик»даги кўп нуқталар Ойбекнинг тарихий мавзудаги асарларида у ёки бу тарзда аксланганини кўриш қийин эмас. Тўғри, «Болалик» қиссаси адибнинг тарихий мавзудаги асарларидан анча кейин ёзилган: ижодий фаолиятининг шомига келибгина Ойбек болалигида кўрган-кечирганларини, мурғак хотирасида муҳрланган таассуротларни бадиий жонлантиришга жазм этган. Қиссани мутолаа қиларкан, бу хотираларнинг нечоғли оҳорли, жонли экани ҳайратга солади кишини. Табиийки, бу хотиралар илгарироқ, адиб ўзининг тарихий асарлари устида ишлаган пайтларда ҳам мавжуд, эҳтимол, янада оҳорлироқ, жонлироқ эдилар. Шу боис ҳам ўтмиш ҳаёти манзараларини чизаркан, адибнинг ўша хотиралари асар воқелигига проекцияланади.
Ойбекнинг болалиги мустамлака зуғуми кучайган, ижтимоий ҳаётдаги кескин ўзгаришлар ва юртдаги талотўплар туфайли халқ турмуши оғирлашган даврларга тўғри келади. Бўлғувси адиб халқнинг оғир аҳволини кўрди, унинг машаққати, изтиробу аламларидан бола ҳазмига яраша тотинди. «Болалик»да халқнинг оғир турмуши ҳақидаги маълумотлар катталар тилидан берилади, ҳикоячи уларни гўё қандай эшитган бўлса ўшандайча китобхонга тақдим этади. Катталар эса «нарх-навонинг осмонга сапчигани»дан, замона айниганию инсоф-диёнат кўтарилганидан, тирикчиликнинг оғирлигидан... шикоят қилишади, ўзларича бунинг сабабларини қидиришади. Масалан, онаси билан суҳбатда қўшни аёлнинг гапини олайлик: «Бойлар ўлгурнинг пичоғи мой устида. Ҳаммаси қутурган, ҳаммаси олифта, кеккайган, фироғ димоғли Қирилгурлар данғиллама уйлар, йигирма таноб, ўттиз таноб боғлар, қўш-қўш қўралар солади. Уруш бошланди-ю, ун, ёғ, озиқ овқат билан савдо қиладиган янги-янги бойлар туғиляпти. Ишқилиб замон бузилди, яқинда эҳтимол охир замон бўлар...» Кўриб турганимиздек, аёл турмушнинг оғирлашишида бойларни айбдор қилмоқда. Тўғри, ҳозирда бундай талқин сабабини осонгина Ойбекнинг ўтмишга «синфий ёндашуви» билан изоҳлабқ ўйса бўлади. Бироқ шуни тан олиш керакки, жамиятда зулм кучайган, буҳрон чуқурлашган вақтларда олчоқ кимсаларнинг ўзгалар ҳисобига бойиш имконияти кенгаяди — юртнинг бир қисми ўта бойиб, иккинчи қисми қашшоқлашиб боради. Бу эса, истасак-истамасак, манфаатлар тўқнашуви ҳосиласи бўлмиш ижтимоий кескинликни келтириб чиқаради. Яъни, бизнингча, бу ўринда «Ойбек ўзининг болалик даврини синфий нуқтаи назардан тасвирлади» дегандан кўра «реалистик тасвирлади» дейилгани адолатлироқ бўлади. Зеро, Ойбек болалигида худди шундай ҳолатларни ўз кўзи билан кўрган: жаҳон урушининг бошланиши билан нарх-навонинг кўтарилгани, натижада турмушнинг беҳад оғирлашганию норозиликнинг кучайгани, янги бойларнинг қутургани... — булар бари туғма истеъдодли, кузатувчан ёш Мусо хотирасида ўчмас из қолдирган. Айни шу ҳолат «Болалик»да мардикор олиш билан боғлиқ исённинг бош омили сифатида талқин қилинади — мардикор олиш эса бир туртки, етишмаётган сўнгги томчи, холос. Шуниси эътиборлики, Ойбек Торобий бошчилигидаги қўзғолоннинг юзага келишини ҳам шунга монанд талқин қилади. Хусусан, «Маҳмуд Торобий» драматик достонида зулмдан ортиқ эзилган халқнинг қўзғалишига Чиғатойхон учун «беш-ўн ҳунарманд» ва «бир неча қиз» беришни талаб қилганлари туртки бўлади. Шу номли либреттода эса вафот этган Чиғатойхон хонадонига мансуб «Улуғнинг қабрига тириклайин Кўммак учун етти қиз» беришни талаб этганлари халқни қўзғайди. Ҳар икки асардаги исён саҳналарининг тасвири ҳам «Болалик»даги исён саҳнасини эслатади. Бу ҳам бежиз эмас, албатта. «Болалик» қиссасидан маълум бўладики, бўлғувси адиб қўзғалган халқ ичида юрган, исён манзаралари унга жуда қаттиқ таъсир қилган. Бас, бу таассуротларнинг кейинча узоқ ўтмишдаги ғалаёнлар тасвирида ўз изини қолдирмаслиги мумкин эмас эди.
Дилмурод Қуроновнинг "Қудуқда ўсган най оҳанглари" мақоласидан.
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Password: turklib</div>
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: