O'zbek folklorida tush va uning badiiy talqini
<b>O'zbek folklorida tush va uning badiiy talqini / Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини</b>
Author: Jabbor-Eshonqul / Жаббор Эшонқул
Editor: To'ra Mirzayev / Тўра Мирзаев
Publisher: Toshkent.,'Fan'
Publication date: 2011
ISBN: 978-9943-19-1217-3
Number of pages: 304
Format / Quality: PDF/DOC
Size: 4,76 Мb
Language: Uzbek
<img src="http://photoload.ru/data/84/39/f3/8439f34429e334dc7e42f7a3993611c6_pv.jpg" alt="Image"/>
Kattalashtirish uchun suratni bosing
Цитата:<div align="center">
Ўзбек халқининг тарихи, дунёқараши, маиший турмуши, этнографияси, миллий руҳияти, оғзаки ва ёзма адабиётида туш ва унинг таъбирлари асрлар мобайнида муҳим аҳамият касб этиб келган. Маълумки, тушнинг мифологик, диний ва илмий талқинлари жуда кўп. Хусусан, XXI асрга келиб туш феноменига, асосан, икки хил: а) инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга
бўлмаган физиологик ҳолат; б) инсон онги, руҳияти, тақдири билан боғлиқ, ҳали моҳияти тўлиқ ўрганилмаган сирли ҳодиса деб қараш устувордир.
Тушга беписанд муносабат кўпроқ атеистик дунёқарашга хос бўлиб, туш таъбирлари, унга илмий ёндашув, дунё халқлари, жумладан, ўзбек халқининг туш билан боғлиқ тасаввурлар тизими ва фольклордаги туш мотивининг тадқиқи бундай фикрларнинг ўта юзаки ва асоссизлигини тасдиқлайди.
Туш ҳодисаси билан боғлиқ мифологик, анъанавий-диний қарашларнинг бадиий ифодаси ўзбек фольклорида сезиларли даражада сақланиб қолган. Қолаверса, халқ оғзаки ижодидаги диний, хусусан, исломий қатламнинг бадиий ифодаларини илмда холис ўрганишга мустақиллик шарофати туфайли кенг имкониятлар очилди. Умуман, мустақиллик фольклоршунослик тараққиётида янги босқични бошлаб берди ва мавзумизни ҳар томонлама эркин ва холис тадқиқ этишга шарт-шароитлар пайдо бўлди.
Туш мотиви, бошқача айтганда, у ёки бу ижод намунаси сюжети таркибидан мустаҳкам ўрин олган туш тасвири эпизоди оғзаки ва ёзма адабиётнинг барча: эпик, лирик, драматик турлари, жанрлари учун хосдир. Туш кўриш бани башарга бирдек тегишли бўлса, туш жаҳон халқлари, жумладан, ўзбек фольклорида ҳам жуда қадимдан келаётган анъанавий мотив ҳисобланади. Бу мотивнинг бадиий-эстетик вазифаларини бир қатор жанр намуналари мисолида ўрганиш мавзумизнинг долзарблигини белгилаш баробарида, туш ҳодисасининг инсон ҳаёти, тақдири, руҳиятидаги ўрнини, аҳамиятини ҳам ўрганишга кенг йўл очади.
Физиологик-руҳий ҳодиса бўлган туш феномени инсониятнинг бутун тарихи учун бирдек хосдир. Ибтидоий маданият даврларидан кейинги ижтимоий тараққиётнинг барча босқичларида ҳам одамлар туш кўрган. Аҳли башарнинг болаликдан умрининг сўнгги дамларигача туш кўриши, кўраётганлиги, келажакда ҳам шундай бўлиши исбот талаб қилмайди. Шундай экан, тушнинг инсон ҳаёти ва бадиий ижоддаги ўрни бениҳоя муҳимдир.МУНДАРИЖА
РаскрытьКириш…………………………………………………………….….3 – 17
I боб. Туш ҳақидаги мифологик қарашлар ва унинг илмий
ўрганилиши масалалари……………………………………………18- 64
1.1. Туш ҳақидаги мифологик қарашлар…………………..18 – 39
1.2. Тушнинг илмий ўрганилиши масалалари…………….39 – 64
II боб. Фольклорда туш талқини…………………………………..65–125
2.1. Туш ва миф муносабати…………………………65 – 85
2.2. Туш, маросим ва эпос……………………………85– 101
2.3. Туш ва қўшиқ……………………………………101 –112
2.4. Туш ва топишмоқ……………………………….112 –125
III боб. Ўзбек халқ эртак ва достонлари структурасида тушнинг
тутган ўрни…………………………………………………..126-186
3.1. Эртакларда туш ва туш мотиви ………………126 – 144
3.2. Достонлар структурасида тушнинг тутган ўрни
ва таснифи…………………………………………..144 –163
3.3. Тушнинг бошқа мотивлар билан
қиёсий таҳлили………………………………163 –186
IV боб. Туш семантикаси ва бадиий вазифалари……………….187-237
4.1. Оғзаки ва ёзма таъбирномалардаги
рамзлар талқини……………………….. ……..195–203
4.2. Эртак ва достонлардаги туш билан боғлиқ
рамзлар талқини……………………………..204 – 237
Умумий хулосалар……………………………………………….238 – 245
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати…………………………….246 – 292
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: