O'zbek tilining izohli lug'ati, 5 jildli
<b> O'zbek tilining izohli lug'ati, 5 jildli / Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 5 жилдли</b>
Author: Kollektif / Жамоа
Publisher: Alisher Navoiy nomidagi til va adabiyot instituti
Publication date: 2006–2008
ISBN: 9785898901325
Format / Quality: PDF
Size: 191,75 Mb
Language: Uzbek
Цитата:<div align="center">
Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеи уни янада ривожлантиришни, унинг асрлар оша тўпланиб келган сўз бойлигини такомиллаштиришни ва қўллаш доирасини мунтазам кенгайтириб боришни тақозо этади. Луғатнинг асосий вазифаси ўзбек адабий тилининг сўз бойлигини тўплаш ва тавсифлаш билан бирга унинг ме’ёрларини белгилаш ва мустаҳкамлашдан иборат. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти билан ҳамкорликда тайёрланган ушбу луғатда истиқлол йилларида Ўзбекистон фани, техникаси ва технологияси тараққиёти ҳамда бозор муносабатларининг ривожланиши туфайли ўзбек тили лексикасида пайдо бўлган жуда кўплаб сўз ва терминларга изоҳ берилган. Луғатда истиқлол йилларида ўзбек тили луғат таркибида учраган ўзгаришлар ўз ифодасини топган. Луғат 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмасини қамраб олган.
Изоҳли луғатни тайёрлашда изоҳли луғатлар жаҳон стандартига тўла риоя этилган. Луғат «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи корхонасида босилган.
Изоҳли луғат ҳақида мамлакатимиз матбуоти («Халқ сўзи», «Ўзбекистон адабиёти ва сан’ати», «Ма’рифат» ва б. газеталар, «Тафаккур» ва б. журналлар)да 10 дан зиёд тақризлар чиқди. Уларда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» «Тилимизнинг тилла сандиғи», «Тилимизнинг хамсаси» каби сифатлар билан юқори баҳоланди.
Луғат тилшунослар, ўқитувчилар, ёзувчилар, журналистлар, нашриёт ходимлари, шунингдек, ўзбек тилига қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: