Shahriyor.Qoraqalpoq xalq dostoni
<b>Shahriyor.Qoraqalpoq xalq dostoni / Шаҳриёр.Қорақалпоқ халқ достони</b>
Translator: Muhammad Ali
Editors & Composer: С.Рўзимбоев, Г.О. Эшчонова
Publisher: T.,G'afur G'ulom nomidagi Adabiyot va san'at nashriyoti
Publication date: 1982
Number of pages: 200
Format / Quality: PDF
Size: 3,15 Mb
Language: Uzbek
Цитата:<div align="center">
Қорақалпоқ халқининг ўзига хос жуда бой оғзаки ижоди ва адабиёти бор. Халқ оғзаки ижоди кенг ривожланиб, ёзма адабиёт деярли ривожланмади. Бунинг сабаби шуки, қорақалпоқлар узоқ асрлар давомида ярим кўчманчилик ҳаётини бошдан кечирдилар. Меҳнаткаш халқнинг орзу-истаклари фольклор асарларида ўз ифодасини топар эди. Халқ оғзаки ижодининг бизгача етиб келган намуналари орасида мазмундор ажойиб лирик шеърий асарларни ҳам, салмокдор қаҳрамонлик достонларини ҳам учратиш мумкин.
Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қорақалпоғистондаги экономика ва маданият илмий текшириш институтида «Қирқ қиз», «Алпомиш», «Эр қўшай», «Маст подшо», «Шаҳриёр» сингари достонларининг қўлёзмалари бор. Бундан ташқари қорақалпоқ фольклорида ўзбек, тожик, туркман ва бошқа қардош халқлар орасида машҳур бўлган «Ошиқ Ғариб», «Юсуф ва Зулайҳо», «Ошиқ Ҳамро», «Тоҳир ва Зуҳра», «Юсуф Аҳмад» каби поэмаларни ҳам учратамиз.
Қорақалпоқ достонларининг деярли ҳаммасида ватанпарварлик ғоялари ва демократик мотивлар ёрқин ифодаланган. Бу анъана қорақалпоқ адабиётининг мумтозларига ҳам, бошқа адабиёт намояндаларига ҳам кучли таъсир ўтказди.
Қорақалпоқ халқи орасидан бу достонларни ижро этадиган, уларни авлоддан-авлодга етказадиган кўпгина халқ жирав-шоирлари етишиб чиқди. Улар орасида Чимбой туманида яшовчи машҳур жирав Тангриберганни кўрсатиш мумкин.
Қорақалпоқ халқ достонлари орасида «Қирқ қиз» достони ўзининг ғоявий мазмуни ва бадиий пишиқлиги билан ажралиб туради. Бу достонда тасвирланишича, саркарда Гулойим қирқ қиз ва халқ билан биргаликда Эрон шоҳи Нодиршоҳга ҳамда қалмоқ хони Суртойга қарши жанг қилиб. мардлик ва қаҳрамонлик намунасини кўрсатдилар. «Қирқ қиз» достони ўзбек тилига ҳам таржима қилиниб нашр эттирилган.
Қорақалпоқ фольклорида эртак, лапар, жумбоқ, қўшиқ ва термалар ҳам жуда кўп яратилган. Бу лирик асарларда хон ва бойлар, мулла ва эшонларнинг адолатсизлини, меҳнаткаш халқнинг азоб-уқубат чекиши ва ўша замондаги урф-одатлар тасвирланган.
Жуда қадим замонда,
Улуғ Нўғой томонда,
Улуғ Нўғой юртинда,
Ҳам ичинда, сиртинда
Элга суйгулик қараб,
Довруқ солиб ҳар тараф,
Етти иқлим кишварин,
Тасарруф айлаб барин,
Дасти зўр Дарапшахон
Сурди кўп давру даврон.
Ўн иккига кирганда,
Мурти сабза урганда
Минди хонлик тахтига,
Эл бўйсунди шаҳдига.
Тўққнз марта уйланди,
Ҳеч бўлмади фарзанди.
Хон Дарапша қирқ ёшда
Айри тушди бардошдан;
Соч-соқолга қўнмиш оқ,
Ҳануз армонли бироқ,
Фарзанди йўқ ҳали ҳам,
Дили мунглуғ ҳали ҳам...
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: