Ubayd Zakoniy.Dilkusho hikoyatlar

<b>Dilkusho hikoyatlar / Дилкушо ғикоятлар</b>
Author: Ubayd Zakoniy / Убайд Законий
Translator & Tarjimon: Kibriyo Qahhor / Кибриё Қаҳҳор
Publisher: Toshkent.,'O'zbekiston'
Publication date: 2009
ISBN: 978-9943-01-379-7
Number of pages: 56
Format / Quality: PDF
Size: 8,14 Mb
Language: Uzbek
Цитата:<div align="center">
Убайд Зоконий ўзининг юмористпк ва сатирик китобларидан бирини «Рисолайи дилкушо», яъни кўнгилочар рисола, деб атаган эди.
Бу ҳикоят ва латифаларнинг кўпида халқ турмуши, меҳнат аҳлининг орзу-умидлари, унинг нолаю фиғони акс этади. Уларда ҳаёт борлигича, қандай бўлса шундай тасвирланади. Деҳқон, ҳунарманд, косиб ва бошка меҳнат аҳли оғир ҳаётини енгиллаштириш орзулари қулф уриб туради.
Бу асарлар яратилган даврни кўзда тутсак, улар ёрқин социал эътироз бўлиб жаранглайди.
Уларнинг кўпчилиги халқ оғзаки ижоди булоғидан сув ичганлиги, унинг ҳосилдор заминида етилиб, чечак отганлиги ҳар бир жило ва жилвасидан сезилиб туради.
Зоконий умрининг охирги йиллари ҳақида маълумотлар йўқ, аммо шоирнинг Исфихонга бағишланган бир қасидаси ҳали унинг 1367 йилда тирик эканлигидан далолат беради.
Убайд Зоконий «Куллиёти»ни босмага ҳозирлаган Эрон олими Аббос Иқбол шоирнинг охирги йиллари ҳақида бир неча фактлар келтиради: Убайд 1366 йилнинг 28 сентябрида Алишоҳ Хоразмийнинг «Ашжор ва асмор» номли тиббий китобини кўчириб ёзган ва охирида ўз қўли билан кўчириш тарихини ёзиб қўйган. Бу китоб Убайднинг Асҳақ исмли ўғлига мерос қолган. Асҳақ бу китобнинг унга отадан мерос бўлиб текканини ёзиб, остида 772 ҳижрий (1370—1371) санасини келтиради.
Шунинг учун Убайд Зоконий вафоти тарихи учун 1370 йил қабул қилинган. Демак, у деярли юз йил умр кўрган.
Зоконий адабий мероси сон жиҳатдан унча кўп бўлмаса-да, у мазмунан жуда салмоқли ва адабиётимиз тарихида ўта муҳим ўрин тутади. Улар асрлар давомида кўчирилиб, ўқилиб келган, аммо фақат 1956 йилдагина Аббос Иқбол томонидан тўлиқ бир тўплам «Куллиёт» ҳолига келтирилиб, Теҳронда нашр эттирилган. Унда «Ахлоқ ул-ашроф» («Зодагонлар ахлоқи»), «Сад панд» («Юз насиҳат»), «Даҳ фасл» («Ўн фасл»), «Дилкушо» («Кўнгил очар»), «Ришнома» («Соқолнома»), «Ушшоқно-ма» («Болалар ҳакида достон»), «Мушу гўрба» («Мушук ва сичқон қиссаси»), «Фол-номайн убурж» («Юлдуз буржлари фолномаси») каби асарлари бор. Унинг «Наводир ул-амсол» («Нодир масалалар»), «Фолномайи вуҳуш ва туюр» («Дарранда ва паррандалар фолномаси») асарлари ҳозирча топилмаган.
Унинг кўп насрий китоблари ўша вақт пандномаларига, луғатларига ёки бошқа хил илмий-диний рисолаларига тақлид (пародия) сифатида ёзилган ҳажвий асарлардир. Уларнинг таъриф-тавсифини қилиб ўтирмайман, китобхонлар бу намуналарни тўпламда назардан ўтказиб баҳоларлар.
Шуни айтиш лозимки, Убайд Зоконий асарлари совет даврида тожик ва рус тилларида бир неча бор босилишига қарамай, ўзбек китобхонлари ўз она тилларида бу ширинсухан шоир, моҳир ҳажвчи асарларидан кичик бир намуна билан энди танишадилар. Аммо уларга фақат эрмак, ҳазил-мазах деб қарамасликлари лозим, зеро шоирнинг ўзи бундан огоҳлантириб:
Ба мазоҳат на гуфтам ин гуфтор,
Ҳазл бигзору жид аз у бардор.
(Яъни: бу гапларни фақат мазах учун айтмадим, Ҳазилини қўю жиддийсини ол) деган эди.
Тўпламга кирган бошқа асарлар ҳам шундай муносабатда бўлишини тақозо этади. Зеро, «Ҳазил таги зил» эканлигини унутмаслик лозим.
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок:
