Zayniddin Vosifiy.Badoye'ul vaqoye'
<b>Badoye'ul vaqoye' / Бадое ул вақоеъ</b>
Author: Zayniddin Vosifiy / Зайниддин Восифий
Publisher: Тошкент.,Адабиёт ва санъат нашриёти
Publication date: 1979
Number of pages: 288
Format / Quality: PDF
Size: 7,9 Мb
Language: Uzbek
Цитата:<div align="center">
Восифий (тахаллуси; асл исми Зайниддин Маҳмуд ибн Абдулжамил) (1485–1551 ёки 1566) – Тошкентда узоқ вақт истиқомат қилган машҳур адиб. Ҳиротда мунший оиласида туғилган. Араб тили, адабиёт, фиқҳ ва бошқа билимларни пухта эгаллаган. Ҳиротда Шоҳрух мадрасасида таҳсил кўрган (1511 ййилгача). Ҳусайн Бойқаронинг ўғли Фаридун Ҳусайнга котиблик, бошқа ўғилларига муаллимлик қилган.
Восифий Ҳиротда шоҳ Исмоил Сафавий таъқибидан қочиб, Мовароуннаҳрга кетган. Самарқанд ва Бухорода бўлган (1512–15). 1515 йилдан Тошкент вилоятидаги Фаркат (ҳоз. Паркент) ва Номданак қишлоқларида яшаган, сўнг Тошкентга келган ва Суюнчхўжанинг кичик ўғли Бароқхон (Наврўз Аҳмадхон)га тарбиячи қилиб тайинланган. Саройдаги ички низолар туфайли Восифий уни ташлаб кетишга мажбур бўлган ва бир неча ой (1516 йил сентябрь-ноябрь) Тошкент маҳаллаларидан биридаги масжидга имомлик қилган. Кейинроқ (1517) Самарқандга кетиб, 1518 йилда Шайбонийлардан Келди Муҳаммадхон (Султон Муҳаммад) томонидан Шоҳрухияга чақиртирилган. 1525 йилдан умрининг сўнгги йилларигача Тошкентда яшаган.
Восифий Келди Муҳаммадхоннинг юришларида қатнашган (1528–29). 1540 йилдан Бароқхон саройида давлат ҳужжатларини тузган. Бу даврда Тошкентда ўзбек тилининг нуфузи ортиб, бир қанча расмий ҳужжатлар ўзбек тилида тузилган. Восифий Тошкентда вафот этган ва Қаффол Шоший мақбараси эшигидан кираверишда ўнг томонга дафн этилган.
Восифийнинг ижодий фаолияти 12–13 ёшидаёқ бошланган. Насрнинг кўпгина турларида (мактуб, ариза, ҳикоя каби), бадиий, сажъ услубида яхши ижод қилган.
Восифийнинг «Бадоеъ ул-вақоеъ» («Нодир воқеалар») асарида (1-қисм 1517–18; 2-қисм 1539) Хуросон, Мовароуннаҳр, Туркистон ва Эрондаги 1532 йилгача бўлган даврдаги илмий, адабий, тарихий ва маданий ҳаёт акс эттирилган. Тошкент ва унинг вилоятидаги сиёсий воқеалар, адабий муҳит, хусусан унда шоирлар, адиблар тўпланишиб мушоиралар ўтказган Кайковус чорбоғи ҳақида қизиқарли воқеалар баён қилинган. Чорбоғ шаҳар қўрғонидан ташқарида бўлиб, Восифий у ерда хон ва султонлар учун шифохона бўлганлигини ҳам ёзган. Тошкент ва унинг атрофида яшаб ижод этган шоирлар, рассомлар, хаттотлар ва бошқа машҳур кишилар ҳақида, вилоят ҳудудида фойдаланиб турилган темир ва феруза конлари тўғрисида маълумотлар берган. «Бадоеъ ул-вақоеъ»нинг 83 байтдан иборат маснавийсида Тошкентнинг гўзаллиги, боғ-роғлари, ҳавоси, зилол сувлари мадҳ этилган.
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок: